Лондонда ярим миллион давлат хизматчиси иш ҳақини ошириш талаби билан бугун иш ташлашга чиқди

Лондонда ярим миллион давлат хизматчиси иш ҳақини ошириш талаби билан бугун иш ташлашга чиқди

Акция Буюк Британия молия вазири Жереми Хантнинг парламентдаги чиқишига тўғри келди. У йиллик буджет ҳисоботини ўқиб беради, деб ёзади Bloomberg.

Иш ташлашда таълим ва транспорт соҳалари ходимлари қатнашмоқчи. Шу сабабли метро иши фалаж бўлиши мумкин. Маълум қилинишича, айрим мактаблар аллақачон ёпилган ва тиббиёт муассасалари чекловлар билан ишламоқда.

Намойишчилар Лондон марказидан – Бош вазир қароргоҳи жойлашган Даунинг-стрит ҳудудида ва парламент биноси ёнидан ўтишни режалаштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!