Сешанба куни бўлиб ўтган "хоҳлаганлар коалицияси"нинг онлайн йиғилишида Британия бош вазири Кир Стармер Лондон Киевга ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарининг янги партиясини етказиб беришини маълум қилди.
Guardian газетаси хабар беришича, Стармер "коалиция" мамлакатлари етакчиларини Украинага ҳарбий контингентни жойлаштириш эҳтимоли бўйича қатъий мажбуриятларни олишга чақирган.
"Буюк Британия яқин ҳафталарда Украинага яна ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарини юборади", деди бош вазир.
Стармер, шунингдек, сўнгги чора-тадбирлар аллақачон ўз таъсирини ўтказганини таъкидлаб, Москвага босимни сақлаб қолиш учун Россия энергия таъминотига тўлиқ эмбарго қўйишга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, Украинада эҳтимолий ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар ижобий йўналишда кетмоқда. “Украина АҚШнинг келишув режасига баъзи конструктив ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди, бу эса Киевнинг Европадаги иттифоқчилари томонидан қўллаб-қувватланди”, — дея унинг сўзларини келтиради газета.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.