Ливияни кимлар талаяпти?

A A A
Ливияни кимлар талаяпти?

Нефтга бой ва стратегик жиҳатдан муҳим аҳамиятга Ливия 2011 йилда, яъни араб баҳори палласида мамлакатни 42 йил бошқарган Муаммар Қаззофий ағдарилганидан ва ўлдирилганидан бери беҳаловат. Шундан буён Ливия давлатчилиги батамом тиклангани йўқ, сиёсий беқарорлик ҳалигача тугамади, мамлакат парокандаликка юз тутди. 2015 йилнинг декабрида БМТ шафелигида пойтахт Триполида Ливия миллий муроса ҳукумати тузилди ва у халқаро ҳамжамият томонидан тан олинди. Мамлакат шарқидаги Тобурк шаҳрида эса парламент – Вакиллар палатаси жойлашган бўлиб, у Триполидаги ҳукуматни тан олмайди. Шарқий ҳукуматни генерал Халифа Ҳафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси қўллаб-қувватлаяпти. 

Бир пайтлар Қаззофийнинг сафдоши бўлган ва Совет Иттифоқида таҳсил олган 76 ёшли Ҳафтар 2019 йилнинг апрелидан бери Триполини қўлга киритишга ва шаҳарни “террорчилар”дан тозалашга уринмоқда. Лекин унинг охирги ҳафталардаги ҳаракатлари муваффақиятсизлик билан якунланяпти. Жумладан, 18 май куни Триполининг жануби-ғарбидан 140 километр узоқликдаги “Ватийя” ҳарбий базаси Миллий муроса ҳукумати кучларининг қўлига ўтди. Ҳафтар муҳим бу базадан пойтахтга ҳужум қилиш учун плацдарм сифатида фойдаланиб келаётган эди. 

Афсуски, айрим давлатлар низолашаётган икки томонни яраштириб, ливияликларнинг азоб-уқубатларига барҳам беришга ҳисса қўшиш ўрнига оловга мой пуркаш билан овора. БМТ Хавфсизлик Кенгаши 2011 йилда Ливияга қурол эмбаргоси жорий этганини эса ҳеч ким назарга илгани йўқ. 

Ўтган ҳафтада АҚШ Россияни Ливияга қирувчи самолётлар етказиб беришда айблади. АҚШ Қуролли Кучлари Африка қўмондонлиги (AFRICOM) раҳбариятининг фикрига кўра, МиГ-29 самолётлари генерал Ҳафтарга ёрдам бераётган россиялик ёлланма жангчиларни ҳимоялаш учун керак. “Россия Ливиядаги мувозанатни ўз фойдасига оғдирмоқчи”, – деди AFRICOM раҳбари Стивен Таунсенд. 

Совет Иттифоқи пайтидан бери Москва Ливияга ҳарбий кўмак бериб келади. Аммо 2011 йилдаги воқеалар Москванинг бу мамлакатдаги таъсирини анча камайтириб қўйди. Россия президенти Владимир Путин ана шу таъсирни қайта қўлга киритмоқчи. Таҳлилчиларнинг айтишича, Ҳафтар ҳарбий кўмак эвазига Москванинг Ливия энергетика бозорига ҳамда Тобрук ва Дарна нефть портларига киришига имконият яратишга ваъда берган. Генералга бу кўмак “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг ёлланма жангчилари кўринишида келди. Ливияда 1200 атрофида россиялик ёлланма жангчилар борлиги айтилади. Бироқ Путиннинг иддаосига кўра, улар Россияни тамсил этмайди ва унинг ҳукуматидан пул олмайди. 

Россия Ливиядаги урушда расман қатнашмаётган бўлса-да, аммо билвосита аралашаётганини аллақачон бутун дунё билиб бўлган. Албатта, Россия Ливиядаги вазият унинг зарарига якунланишини истамайди, шунинг учун томонлар Москвага фойда келтирадиган келишувга эришмагунча урушнинг давом этишини қўллаб-қувватлайди. Оддий ливияликларми? Катта давлатларнинг манфаатлари олдида уларнинг сариқ чақалик қадри йўқ. 

Генерал Ҳафтарга ёрдам қўлини чўзганлар орасида Россиядан ташқари Франция, Миср, БАА ҳам бор. Миср президенти – ҳокимиятга ҳарбий тўнтариш орқали келган Абдулфаттоҳ Сисийга Ливиядаги вазиятга Туркиянинг аралашгани ёқмаяпти. Зеро, Сисийнинг турк президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанни кўргани кўзи, отгани ўқи йўқ. Қоҳиранинг фикрича, Анқара Ўрта денгизнинг шарқий қисмидаги нефть ва газ конлари устидан назорат ўрнатишга уринмоқда. Айни пайтда бу конларнинг назорати Греция, Кипр, Исроил ва Мисрнинг қўлида. 

Туркияни ёқтирмайдиган давлатлардан яна бири – БАА ҳам генерал Халифа Ҳафтардан ёрдамини аямаяпти. Жумладан, Ливияга келган суданлик ва чадлик ёлланма жангчиларни молиялаштирди, Россияда ишлаб чиқарилган «Панцыр-С1» тизимлари, Жанубий Африка Республикасида ишлаб чиқарилган “Супер Пума” вертолётлари, ҳарбий самолётлар ва дронлар, авиаёқилғи етказиб берди. Аммо генерал Ҳафтарнинг охирги муваффақиятсизликлари БААнинг ҳафсаласини пир қилаётгани аниқ.

Фаиз Саррож бошчилигидаги Ливия миллий муроса ҳукумати кучларининг охирги ғалабалари Туркиянинг кўмаги билан изоҳланмоқда. Халқаро нашрлар “Туркиянинг Ливияси”, “Ливияда асосий актёр энди Туркия”, дея ёза бошлади. Мавжуд вазият ҳатто “Ливияда Туркия ва Россия тўқнашадими?” деган саволни келтириб чиқарди. Экспетларнинг айтишича, “Вагнер” жангчилари Триполи яқинидан чекинган бўлса-да, Москва Ҳафтарнинг назоратидаги ҳудудларда мудофаани кучайтиришга ҳаракат қиляпти. Албатта, Москва ва Анқаранинг Ливияда тўғридан-тўғри тўқнашиш эҳтимол жуда паст, зеро, икки томон ўзаро тил топиша олиши Сурияда намоён бўлган. Айтиш мумкинки, Туркия ва Россия бир-бирига на дўст, на душман. 

Факт шуки, Туркиянинг Ливиядаги вазиятга аралашуви у ерда кучлар мувозанатини ўзгартириб юборди. Анқара ва Триполи 2019 йилнинг ноябрида ҳарбий ҳамкорлик ва Шарқий Ўрта денгизда юрисдикцияни чеклаш тўғрисидаги меморандумни имзолади. Бу ҳужжат Греция, Исроил ва Мисрнинг Туркияни четлаб ўтган ҳолда Шарқий Ўрта денгиздаги бой углеводород манбаларининг тақсимлаш борасидаги ҳаракатларига Анқаранинг жавоби эди. Бу жавобнинг таъсирини қўлдан бой бермаслик учун эса Ливия миллий муроса ҳукуматига ҳарбий ёрдам бера бошлади. Миллий муроса ҳукумати кучлари турк дронлари ёрдамида Ҳафтар кучларининг ҳаво мудофаа тизимини заифлатишнинг уддасидан чиқди. Ҳолбуки, бир неча ой аввал Триполи генерал Ҳафтар томонидан қуршаб олинган ва кўпчилик унинг ғалабаси аниқ деб ўйлаётган эди.

Хўш, Халифа Ҳафтар энди нима қилади? 

Албатта, унинг бир ўзи қарор қабул қилмайди, балки Москва, Абу-Даби ва Қоҳирадаги валинеъматлари билан маслаҳатлашади. Анқаранинг эса қарори қатъий: Ливия миллий муроса ҳукумати билан келишувга мувофиқ турк мутахассислар 3-4 ой ичида бу ерда нефть қидириш ишларини бошлайди.  

Убайдуллоҳ Адҳамов


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари ортидан Қозоғистон футболи танқид қилинди

Қўшни давлатларда аллақачон жаҳон даражасига чиққан футбол юлдузлари етишиб чиқаётган бир пайтда, Қозоғистон футболи ҳамон Дастан Сатпаевнинг келажакдаги муваффақиятига умид қилиб яшамоқда.

“Реал” юлдузларни жиловлайдиган мураббий топди

“Реал” раҳбарияти жамоага бош мураббий сифатида Дидье Дешамни таклиф қилишга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинган эди.

АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!

АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.

Самарқандда 1956 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида вафот этганлиги ҳолати юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Эроннинг икки миллион баррел нефт таший оладиган супертанкери АҚШнинг Ҳўрмуз бўғозидаги денгиз блокадасини муваффақиятли енгиб ўтди

Bloomberg агентлиги Ҳўрмуз бўғозидан бунгача Хитойга алоқадор Rich Starry танкери ўтганини ҳақида хабар берганди.

Роналду бўлди, футболни тугат!

Швециялик собиқ футболчи Андерс Лимпар Криштиану Роналдуга карьерасини якунлашни маслаҳат берди.

Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди

АҚШнинг “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоас сардори Лионель Месси Терсера RFEF (Испаниянинг бешинчи дивизиони) лигасида иштирок этувчи Каталониянинг “Корнеля” клубини сотиб олди.

Хитой АҚШни огоҳлантирди

Хитой Ҳормуз бўғозидан фойдаланиш, Эрон билан савдо алоқалари ва энергетика келишувларини давом эттиришини маълум қилди.

"Челси"га қарши Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

Англия чемпионати 32-турида "Манчестер Сити" "Челси" майдонида 3:0 ҳисобида йирик ғалабани расмийлаштирди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Ҳўрмуз бўғозидаги инқироз: Трамп Оқ уйда шошилинч йиғилиш ўтказди

Америка етакчиси Дональд Трамп Оқ уйда Ҳўрмуз бўғозидаги вазият ва Эрон билан музокаралар бўйича йиғилиш ўтказди.

Перес “Реал”дан кетадиган саккиз футболчини аниқ кўрсатди. Рўйхат яна кенгайиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсум тугагач, жамоани тузилмавий янгилашни режалаштирмоқда.

“Реал” юлдузи касаллик сабаб бир зумда олти килога озиб кетди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио ҳозирда шифохонада бўлиб, унда гастроэнтеритга сабаб бўлган вирусни аниқлаш мақсадида текширувдан ўтмоқда.

Россия ва Ҳиндистон ўртасида янги ҳарбий келишув кучга кирди

Мазкур келишувга кўра, Россия ва Ҳиндистон бир-бирининг ҳудудига 3 минг нафаргача аскар, 10 та ҳарбий самолёт ва 5 та ҳарбий кема юбориши мумкин.

«Ё музокара, ёки жанг майдони»: Эрон Ҳўрмуз бўғози бўйича АҚШга шарт қўйди

Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф Теҳрон Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ бошқариш ҳуқуқига ё музокаралар столида, ёки жанг майдонида эришишини маълум қилди.

Ҳоманаий: Эрон АҚШ ва Исроилга янги зарба беришга тайёр

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Мужтабо Ҳоманаий мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ ва Исроилга қарши янги зарбалар беришга тайёрлигини билдирди.

Расман: Киевдаги отишма гумондори Россияда туғилган

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Евроиттифоқ эҳтимолий авиаёқилғи тақчиллигига тайёргарлик кўришни бошлади

Брюсселда ўтган брифингда Европа комиссияси вакили Анна-Кайса Итконен бу ҳолат ҳозирча реал муаммога айланмаганини, бироқ хавф тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Қашқадарёда лолазорни пайхон қилганларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланилганлиги акс этган видео тарқалди.

Германияда чап экстремизм билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошди — BILD

Бу ўтган йилга нисбатан учдан бирдан кўпроқ ўсишни англатади.

Рус тилида сўзлашувчи генералнинг Моссад раҳбари этиб тайинланиши Исроилда танқид қилинди

Маълумотларга кўра, рус тилида равон сўзлашувчи беларуслик муҳожир Роман Хоффман разведка хизматининг 14-раҳбари бўлди.

Ўрта Чирчиқда 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Ўзбекистон Humans Group асосчиси Владимир Добрининни халқаро қидирувга берди

У “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш”, шунингдек, “пул ювиш"да айбланмоқда.

Ўрта Чирчиқдаги хонадонда портлаш: 4 киши вафот этди

Тунда қаттиқ овоз бўлди. Ҳамма уйдан чиқиб кетди. Қўрқиб кетдик”, — дейди қўшнилардан бири.

“Равшан Золотой” халқаро қидирувга берилди

Омма орасида “Равшан Золотой” номи билан танилган, таниқли тадбиркор Ғофур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳитдинов интерпол орқали қидирувга берилган.

"Ўзбекистон металлургия комбинати" собиқ раиси Дилшод Аҳмедов халқаро қидирувга берилди

Дилшод Аҳмедов 2024 йил 16 октябрда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланган. 2025 йил август ойида эса лавозимидан озод этилганди.

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖАР сиёсатчиси Жулиус Малема 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

"Иқтисодий эркинлик учун курашчилар" (EFF) партияси етакчиси Жулиус Малема 2018 йилги митингда ўқотар қуролдан ноқонуний фойдаланганликда айбдор деб топилди

Оқ уй олимларнинг сирли ўлими ва йўқолиши ҳақидаги маълумотларни текширади

Бу ҳақда The Times Кэролайн Левиттга таяниб хабар берди.

АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлади

Бу ҳақда Пит Хегсет матбуот анжуманида баёнот берди.

Самарқандда маъданли тошлардан олтин ажратиб олаётганлар ушланди

Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Экологик экспертиза тизимини рақамлаштиришда Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.

АҚШ Сенати тўртинчи марта Эрондаги урушни тўхтатишдан бош тортди

Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.

Наркосавдогарлардан Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди

Натижада, автомашинада кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди

Австралиядаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди

Гап мамлакатдаги нефт маҳсулотларининг 10 фоизигача бўлган қисмини таъминлайдиган корхона ҳақида бормоқда.