«Ливерпуль» Англия чемпионига айланса, футболчиларга мукофот пули берилади

«Ливерпуль» Англия чемпионига айланса, футболчиларга мукофот пули берилади

«Ливерпуль» клуби Англия чемпионлигини қўлга киритадиган бўлса, футболчилар моддий рағбатлантирилади.

Премьер Лиганинг ушбу мавсумида ўйнаган ҳар бир футболчи мукофот пулига эга бўлади. Клуб бунинг учун 4 миллион фунт миқдорида пул ажратади.

Футболчилар АПЛдаги ўйинлари сонига қараб ўз улушини олади. Асосий таркиб ўйинчилари тахминан 150 минг фунтга эга бўлади. Шунингдек, жамоа устози Юрген Клопп ҳам бонус пули берилади.

«Ливерпуль» мусобақа 25-туридан кейин энг яқин таъқибчисини 22 очкога ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринда бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!