ИЛМА мутахассислари Интернет мониторинги давомида крипто-активлар билан операциялар ниқоби остида фуқаролар маблағини тўплаётган ҳамда “молиявий пирамида” белгиларига эга бўлган “LIONSGATE” лойиҳасининг фаолиятини аниқладилар. Лойиҳа ташкилотчилари Ўзбекистонда крипто-активлар соҳасида фаолият юритиш учун белгиланган лицензияга эга эмас. Агентлик ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат йўллади.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, крипто-активлар айланмаси соҳасида хизматларни фақат белгиланган тартибда лицензия олган Ўзбекистон резиденти бўлган юридик шахслар амалга ошириши мумкин. Лицензияланган провайдерлар реестри Агентлик веб-сайтида мавжуд.
Шу билан бирга, фуқаролар ва юридик шахслар крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ёки айирбошлаш операцияларини 2023 йил 1 январдан бошлаб фақат миллий провайдерлар орқали амалга оширишлари шарт. Белгиланган тартибни бузиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.