Бугун, 5-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиза Кудратов ва Туркий инвестиция фонди директори Багдад Амреев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва туркий мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг ривожланишига, умуман, минтақада ўзаро ҳамкорлик фаоллашганига юқори баҳо берилди.
Томонлар Туркий инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисидаги битимни тасдиқлаш бўйича давлат ички тартиб-қоидаларининг муваффақиятли якунланганини илиқ қаршилади. Иштирокчи-давлатлар ўртасида савдони ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун бу борада очилаётган инвестиция имкониятлари, шунингдек, бўлажак Бошқарув Кенгаши – Жамғарма аъзоси Бошқарувчилар кенгашининг таъсис йиғилишини ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар кўриб чиқилди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио ҳозирда шифохонада бўлиб, унда гастроэнтеритга сабаб бўлган вирусни аниқлаш мақсадида текширувдан ўтмоқда.
Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф Теҳрон Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ бошқариш ҳуқуқига ё музокаралар столида, ёки жанг майдонида эришишини маълум қилди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.