Лапорта "Барселона" мухлисларига мурожаат қилди

Лапорта "Барселона" мухлисларига мурожаат қилди

Каталониянинг “Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалида Франциянинг “ПСЖ” клубига қарши жавоб ўйини олдидан жамоа мухлисларига мурожаат қилди.

“Биз стадион трибуналарини тўлдиришимиз ва жамоани қўллаб-қувватлашимиз керак. Футболчилар бунга лойиқ. Биз уларга ишонамиз. Биз тарих яратиш йўлидамиз. Жамоа жуда ижобий ҳолатда. Лекин биз “Барселона” мухлислари жамоага ёрдам беришимиз керак. Агар ҳаммаси жойида бўлса, биз ярим финалга чиқамиз", - деди клуб раҳбари.

Жавоб ўйини бугун, 16 апрель куни бўлиб ўтади. Биринчи ўйинда "Барселона" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!