Кўзга сурма қўйишнинг ҳукмини биласизми?

A A A
Кўзга сурма қўйишнинг ҳукмини биласизми?

Кўзга сурма қўйиш аёлларга хос зийнат ҳисобланиб, кўзларини парвариш қилиш уларнинг вазифаларидан биридир. Чунки, ўз аъзоларини парвариш қилиш Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган ибодатнинг бир тури ҳисобланади. Суннатда ҳам  сурма қўйишга чорловчи бир қанча кўрсатмалар бор. Аммо шуни унутмаслик керакки, ушбу ороланиш фақат эр, маҳрамлар ва аёллар давраси учун бўлиши лозим.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Оқ либос кийинглар, чунки у энг яхши кийимдир. Унда маййитларингизни кафанланглар. Албатта, сурмаларингизнинг энг яхшиси исмид бўлиб, у кўзни равшан қилади ва киприкни ўстиради”, дедилар.

Умму Атийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Биз ўликлар учун уч кундан ортиқ аза тутишдан қайтарилган эдик, аммо эри ўлган аёл тўрт ой ўн кун кутарди. Бу вақтда на сурма қўяр, на хушбўйлик сепар ва на бўёқли либос киймас эди”.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Али розияллоҳу анҳу Ямандан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қурбонлик ҳайвонларини ҳайдаб келгач, Фотима розияллоҳу анҳони  эҳромни ечиб, бўёқли либос кийган ва сурма қўйган ҳолда кўрди. У Фотиманинг бу ишини ёқтирмай, инкор этган эди, “Албатта, отам менга  буни буюрдилар”, деб айтди.”

Сурмани тоқ қўйиш мустаҳаб амал. Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўғли: “Мен Абу Абдуллоҳнинг ойна, сурмадон ва тароқ солиб қўядиган ҳамёнчасини кўрганман. Қачон тонгги вирдларини бажариб бўлса, ойначасига қараб сурма қўяр ва сочини тарар эди. Сурмани ҳар бир кўзига уч мартадан тоқ қилиб қўяр эди”, деб эслайди.

Баъзилар: “У ўнг кўзига уч марта, чапга икки марта сурар, икки кўзига қўйганда, биргаликда тоқ бўлар эди , дейишади”.

Ибн Аббор розияллоҳу анҳу: “Исмид сурмасини қўйинглар, албатта, у кўзни равшан қилиб, киприкни ўстиради”, дер эдилар. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир сурмадонлари бўлиб,  ҳар кеча ундан ҳар икки кўзларига уч мартадан сурма қўяр эдилар, деб эслардилар.

Сурма жуда қадим замонлардан бери маълум нарса бўлиб, ундан кўзни даволаш ва муолажа  қилишда фойдаланилган.

Ибн Қоййим уни: “Сурма кўз саломатлигини сақлаб, нурини оширувчи ва равшан қилувчидир. У кўзга чирой беради, баъзи навлари унга тушган чанглар ва кичик зарарли  моддаларни зарарсиз ҳолатда суғуриб олади. Сурмани уйқуга ётишдан олдин қўйилса, фойдаси янада ошади, кўзга зарар берадиган ҳаракатлар тиниб, яхшироқ сингади. У кўз саломатлигига табиий хизмат қилади, бу борада исмид сурмасининг хосияти кўпроқ”, дея таърифлаган.

Аёлларнинг кўзларини бўяган ҳолатда номаҳрамларга кўринишининг ҳукми нима?

Фуқаҳолар  оятдаги  “Фақатгина ундан кўриниб тургани” жумласига қилинган тафсирлардан келиб чиқиб, кўриниб турган зийнат нима экани ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Ибн Масъуд, Саъд ибн Жубайр ва бошқалар уни фақатгина устки кийимлар, деб айтишган.

Ибн Аббос ва Қатода розияллоҳу анҳумо уни сурма, узук, билакузук ва баъзи пардоз бўёқлари, деганлар. Авзоий эса бу фақат юз ва икки кафтга тегишли рухсат, деган.

Билакузук ва сурманинг кўриниб туришини жоиз деган уламолар унинг фитна қўзғовчи восита бўлмаслигини шарт қилишган. Агар бу нарсалар фитнага сабаб бўлса, шубҳасиз уни кўрсатиш ман этилади.

Аммо бу зийнатларни кўрсатиш жоиз эканига фатво берган уламолар, қасддан бўлмай, балки, тасодифан кўриниб қолишида зарар йўқ эканини айтиб ўтганлар. Бунга азадор аёлнинг сурма ва бўёқдан қайтарилганини далил қилишган. Яъни, аёлларнинг пардозини номаҳрам эркаклар кўриши аслида асло мумкин эмас. Бунинг шариатда жорий бўлишига ороланиш ва зеб-зийнат эркак кишини аёлга жалб этувчи восита бўлгани сабаб. Мана шу қоидага кўра, азадор бўлмаган аёлларнинг ҳам ўз чиройини номаҳрамларга кўрсатиши ҳаром. Аммо, бугунги аёлларнинг оммавий равишда юз-кўзларини бўяб юришлари ҳисобга олиниб, қасддан бировга кўрсатмаслик кераклигини шунинг ичига киритиб ўтганлар.

Зебуннисо Қутбиддин қизи


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Жаҳон чемпионатининг энг қиммат терма жамоалари рейтинги эълон қилинди

2026 йилги мундиалда илк бор 48 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.

Канада - Ўзбекистон ўйини соат нечада бошланиши ва қайси канал орқали трансляция қилиниши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси 1-июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Ҳусановдан бошқача ўйнашни талаб қилди!

2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.

Рустам Ғоиповга “Халқ артисти” унвонининг берилиши шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси бўлган

Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.

«Олтин тўп»га даъвогарлар: Goal ЖЧ олдидан рейтингини янгилади

Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал»ни пенальтилар сериясида (1:1, 4:3) мағлуб этганидан сўнг, Goal нашри «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

Фабио Каннаваро: “Ўзбекистон терма жамоасидаги муҳитдан завқ оляпман, аммо бош мақсадим — Италия бошқарувига келиш”

2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.

Олимлар хавотирда: Ер секинлашмоқда

Ер сайёраси сўнгги 3,6 миллион йил ичида кузатилмаган даражада секинлашмоқда, деб хабар берди "BBC Science Focus".

Суперкомпьютер Жаҳон чемпионати-2026 ғолибини башорат қилди

Opta таҳлилчилари суперкомпьютерни ишга тушириб, терма жамоаларнинг Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш имкониятларини ҳисоблаб чиқишди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

“Реал” зўр футболчи билан келишувга эришди

Франциялик машҳур ҳимоячи Иброҳим Конате “Реал”нинг охирги йиллардаги президенти Флорентино Перес ўз лавозимини сақлаб қолган тақдирда “Қироллик клуби” футболчисига айланади.

Ҳожиакбар Алижонов сафдан чиқди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов машғулотлар жараёнида жароҳат олди.

Кубилюс: «Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз» деган гап мени хавотирга солади

Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги гуруҳ босқичи ўйинлари қуйидаги вақтларда старт олади (Тошкент вақти билан):

🔹18-июн 07:00 – Ўзбекистон – Колумбия 🔹23-июн 22:00 – Португалия – Ўзбекистон 🔹28-июн 04:30 – Конго ДР – Ўзбекистон

Россия Путиннинг урушдаги "янги сифат" ҳақидаги сўзларидан кейин Украина шаҳарларига зарба берди

Киев ракеталар ва дронлар ҳужумига учраши оқибатида турар жой бинолари ва поликлиника шикастланди.

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди: иқтисодий форум куни йирик зарбалар қайд этилди

Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

АҚШ ва Мексика чегараси остидаги туннелдан қиймати $45 млнга тенг бир тонна кокаин топилди

Туннел гидравлик лифт, электр ва шамоллатиш тизими билан жиҳозланган.

АҚШ маълум шартлар асосида Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига қарши эмас

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.

Африкада Эбола яна қайтди, АҚШ етакчилигига эҳтиёж кучаймоқда

Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Туркий дунёнинг моддий ва номоддий меросини асраб-авайлаш бўйича стратегик учрашув Парижда бўлиб ўтди

2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.

Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 6 нафар фуқаро ва бошқалар ўзаро тил бириктирган

Самарқанднинг Пахтачи туманида 4 киши сувда чўкиб кетди

Ҳодиса оқибатида 3, 6, 9 ва 10 ёшли болалар ҳалок бўлган. Маҳалла одамлари кечаси билан болаларнинг мурдасини излашган.

Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз қаватли уйнинг тўққизинчи қаватида жойлашган саккизта хонадоннинг том қисми, шифтлари ва ички ҳудуди жами 300 квадрат метр майдонда ёнган.

Украина зарбалари ортидан Россияда нефть қайта ишлаш ҳажми 16 йиллик минимумга тушди

Бу кўрсаткич 2009 йилдан бери қайд этилган энг паст даража ҳисобланади.

Байрут аҳолиси Даҳия туманини тарк этмоқда

Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган Даҳия тумани аҳолиси ҳудудни оммавий равишда тарк этмоқда.

Эрон АҚШ ва Исроил зарба берган ерости ракета базаларининг учдан икки қисмини тиклади

CNN маълумотларига кўра, Эрон АҚШ ва Исроил томонидан нишонга олинган ерости ракета мажмуаларини тез суръатларда қайта тикламоқда.

Жанубий Кореядаги мудофаа заводида юз берган портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Мазкур заводда турли қурол-яроғларни, жумладан, “ер-ер” таснифидаги тактик ракеталарни ишлаб чиқарилади.

АҚШ ҳужумлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Жанубий Америка қирғоқлари яқинидаги кемаларга АҚШ томонидан берилган ҳаво зарбалари натижасида 202 киши ҳалок бўлган.

Жанубий Африкада ксенофобия кучайди: Ғарбий Африка давлатлари фуқароларини эвакуация қилмоқда

Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.

ПСЖ ғалабасидан кейин Францияда оммавий тартибсизликлар: қарийб 800 киши ҳибсга олинди

Францияда «Пари Сен-Жермен» клубининг Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабасидан сўнг юз берган тартибсизликларда қарийб 800 киши ҳибсга олинди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Япония аҳолиси кескин қисқариб бормоқда

2025 йилги аҳоли рўйхати маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси сўнгги беш йил ичида 3,09 миллион нафарга камайиб, 123,05 миллион кишини ташкил этган.

Ливан Исроил сиёсатига нисбатан кескин баёнот берди

Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.

"Киевга ўлим ҳукми чиқарилди"ми?

АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.

"Чегара билмас шифокорлар": "Эбола вируси тобора хавфли тус олмоқда"

“Эбола иситмаси ўчоғи Итури провинциясида аниқлангани расман эълон қилинганига икки ҳафта бўлганига қарамай, вазият ҳанузгача ўта ташвишли бўлиб қолмоқда ва маҳаллий аҳоли ҳамда олдинги сафда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари учун жиддий хавотир манбаи ҳисобланади”, — дейилади ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.

Муроджон Аҳмадалиевнинг рақиби ростдан ҳам "подарка"миди?

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини венесуэлалик Эгли Москедага қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонди. Ижтимоий тармоқларда эса Москеда кучсиз, ҳеч ким танимайдиган боксчи эканлиги ҳақида турли "комментлар" тарқалди.