Кувайтда аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берилди

Кувайтда аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берилди

Кувайт бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири Ҳамад Жобир Али ас-Сабоҳ аёлларга амирлик қуролли кучларида хизмат қилишга рухсат берувчи фармонни имзолади. Бу ҳақда Кувайт ахборот агентлиги хабар берди (KUNA).

“Кувайт аёллари барча соҳаларда, мамлакат бошидан ўтказган энг қийин шароит ва даврларда эркаклар билан тенгма-тенг ҳаракат қилишларини исботлашди, шу боис уларга Кувайт армиясида эркаклар билан ёнма-ён хизмат ўташ имкониятини бериш вақти келди”, – дея мудофаа вазирининг сўзларидан иқтибос келтиради KUNA.

Қайд этилишича, биринчи босқичда аёллар армиянинг тиббий ва ёрдамчи бўлинмаларида кичик офицер ва мутахассис сифатида хизмат қилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!