Россия газининг Европага Украина орқали олиб ўтиладиган ягона транзит йўли ўтган Курск вилоятидаги Суджа шаҳри яқинида содир бўлган шиддатли тўқнашувлар Европа давлатларининг энергия таъминоти билан боғлиқ хавотирларни кучайтирди.
Россия ва Украина армиялари ўртасида 6 август куни Курск вилоятида, жумладан, Суджа газ ўлчаш станцияси (ГИС) жойлашган Суджанский туманида бошланган тўқнашувлар давом этмоқда.
Россия газ қувурининг ягона жорий кириш нуқтаси атрофидаги мавжуд вазият Eвропада ушбу хом ашё нархининг ошишига олиб келди ва бу йил энг юқори даражага етди.
Хусусан, Нидерландиядаги ТТF ҳубидаги сентябрь фючерслари нархи 10 август ҳолатига кўра 40 евро 1 МВт/соатга, яъни ўтган йилнинг декабридан буён максимал даражага кўтарилган.
Россиянинг «Газпром» энергетика компанияси Суджа ГИС орқали ўртача 42,4 миллион куб метр газ етказиб беришни давом эттираётганини маълум қилди.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.