Кулги кўзгуси!..

Кулги кўзгуси!..

— Д-д-д-д-д-ўхтир! М-м-м-м-мен д-д-д-дуқланаяпман!

— Қ-қ-қ-қ-қани… Б-б-б-б-бешгача с-с-с-с-с-санг-чи!..

 

* * *

 

Қиз отасига деди:

— Дада, мен ҳеч қачон турмушга чиқмайман. Бир умр сизлар билан яшаб қоламан.

— Йўқ, одамни бунақанги гаплар билан қўрқитаверма!

 

* * *

 

Футболни жонидан ортиқ кўрадиган бир қария куни битганини яқин дўстига айтганди, у шошиб қолди.

— Менга қара, мабодо жаннатга тушиб қолсанг, сўраб кўр-чи, у томонлардаям футбол жамоалари бормикан. Бўлса, дарров тушимга кириб менга айтасан!

Қария эртаси куни ўлибди-ю, бир кун ўтиб дўстининг тушига кирибди.

— Ошна, жаннатда ҳам ҳақиқатан футбол жамоалари бор экан. Эртага ўйин бор. Сениям асосий таркибга тиркаб қўйдим.

 

* * *

 

Нервопатолог беморга асабни тинчлантирадиган дори беряпти.

— Қани, дорини ютинг! Тезроқ ютинг! Ют дедим, ярамас!!!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!