Кулги чойхонаси...

* * *
Қассобнинг энг садоқатли мижозларидан бири ундан сўради:
— Қассоб ака, неварали бўлибсиз, табриклайман!
— Раҳмат!
— Бола неча кило туғилди?
— Суяги билан ҳисоблаганда, 4, 5 кило.
* * *
Эр хотинига деди:
— Мен костюмимни дазмоллаб қўй дегандим. Нега дазмолламадинг?
— Дазмоллаганман.
— Алдама, чўнтагимда юз доллар бориди, ҳалиям турибди.
* * *
Судья:
— Судланувчи, биринчи хотинингиз нимадан ўлган?
— Қўзиқориндан.
— Иккинчи хотинингиз-чи?
— Уям қўзиқориндан ўлган.
— Учинчиси-чи?
— Мия чайқалишига учраган.
— Сабаб?
— Қўзиқорин ейишни хоҳламаганди.
* * *
Болакай отасидан сўради:
— Нега хўрозлар жуда эрта қичқиришади?
— Чунки товуқлар уйғонгач, уларнинг овозини эшитиб бўлмай қолади.
* * *
— Дадаси, нега бугун кечаси мени ҳадеб «Надяхон» деб чақиравердингиз? Ким у Надяхон?
— Ишонасанми, шу кечаси тушимда мен Ленинга айланиб қолганмишман!
* * *
Қизалоқ мактабдан келди. Онаси сўради:
— Хўш, бугун мактабда нимани ўргандинглар?
— Биз бугун «Қизил Шапкача»эртагини ўқидик.
— Бу эртак нимани ўргатаркан?
— Бувиларимизнинг ташқи кўриниши қандай бўлганини ўргатаркан.
* * *
Музейда.
— Ҳой, оғайни, бу ерга нега ўтириб олдингиз? Ахир, бу ҳайкал Александр I ники-ку!
— Намунча бақирасан? Ўша Александринг келса, бўшатиб бераман ҳайкалини.
* * *
Чоли оламдан ўтгач, бир ойдан сўнг кампирнинг уйига радио ўрнатиб беришди. Эрта тонгда радиодан ёқимли товуш эшитилди:
— Хайрли тонг!
Кампир (атрофга аланглаб):
— Вой, ким у?.. Хайрли тонг!.. Ҳали тонг ёришмасдан келибсиз? Тинчликми? Қаердасиз ўзи?
* * *
Лейтенант аскардан сўради:
— Тасаввур қил, уруш кетяпти. Бизнинг темир йўлларимиз душман қўлига ўтиб қолмаслиги учун қандай йўл тутган бўлардинг?
— Чипталарнинг ҳаммасини ёқиб юборардим.
* * *
Эр Африка сафаридан қўлида янги туғилган қора танли чақалоқ билан қайтди. Хотини уни кўриб, бақирди:
— Бу нимаси?! Шундоғам уч болани боқолмай, қийналяпмиз! Буни қандай боқамиз?
— Хавотир олма, амаллаймиз! Бу бола катта бўлса, фарзандларимизни инглизча гапиришга ўргатади.