Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду миллий жамоа қароргоҳини тарк этди. Marca хабарига кўра, футболчи яқин соатларда Мадриддан шахсий самолётида Саудия Арабистонига учиб кетади.
Португалия 1 октябрь, пайшанба куни УЕФА Миллатлар лигаси А лигаси 3-турида Данияга қарши майдонга тушади. Учрашув Копенгагендаги «Паркен» стадионида бўлиб ўтади.
Аввалроқ Роналду терма жамоа машғулотини тарк этгани хабар қилинган эди. Бош мураббий Жорже Жезуш эса жамоада ҳеч қандай можаро йўқлигини таъкидлаган. Шунингдек, мутахассис матбуот анжуманида Роналдунинг Данияга қарши учрашувда иштирок этмаслиги мумкинлигини айтган.
Португалия терма жамоаси Миллатлар лигасида ҳозирга қадар иккита ўйин ўтказди. Роналду Уэльсга қарши 1:0 ҳисобида якунланган баҳсда 67 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.
Норвегияга қарши 2:1 ҳисобидаги ғалабали учрашувда эса Роналду майдонга тушмади.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев ҳам блогернинг ўзи шаҳарга бормагани, у ерга фақат тасвирга олиш гуруҳи келганини маълум қилди
Ўзбекистонда уч нафар қизи бор оилада яна тўрт нафар ўғил фарзанд дунёга келиши кутилмоқда. Оилада ўғил фарзанд кўришни орзу қилган ота-она учун бу кутилмаган янгилик бўлди.
«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ОФК Чемпионлар лигаси Ғарбий минтақаси 2-туридан ўрин олган «Нефтчи»га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг ўз саҳифасида пост қолдирди.
АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили, шунингдек, Россия ва Украина ўртасидаги урушда ташаббус Москва томонига ўтаётгани ҳақидаги фикрга ҳам қўшилмади.
2026 йил охирига келиб Brent, Dubai Fateh ва WTI, каби нефтнинг энг машҳур навларнинг нархлари 1 баррель учун ўртача 95,74 долларга етади, дейилади Халқаро валюта жамғармаси хабарида.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, 12 октябр куни Киевга Россия томонидан баллистик ракеталар билан ҳужум қилинганидан олдин халқаро ҳамкорлардан огоҳлантириш келмаган.
Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Яндекс компанияси маълумотлар марказларига берилган зарбалар ижтимоий тармоқлардаги кайфиятга таъсири ҳақида фикр билдирган.