Криштиану Роналду италиялик "Кинг-Конг"нинг қучоғида (фотогалерея)

Криштиану Роналду италиялик "Кинг-Конг"нинг қучоғида (фотогалерея)

Италия чемпионати навбатдаги турида Ювентус Сассуоло меҳмони бўлиб, 3:0 ҳисобида зафар қучганидан хабарингиз бор.

Мазкур ўйинда португалиялик ҳужумчи Роналду гол муаллифига айланди. Қолаверса, А серияда ҳам анчагина ашаддий мухлисларига эга эканлиги яна бир бор исботланди. Негаки интернетда италиялик Кинг-Конг дея ном қозонган мухлис стадионга югуриб чиқди. У жисмоний жиҳатдан Роналдудан қолишмаслигини кўз-кўз қилиш билан бирга португалиялик футболчини бағрига босишга ҳам улгурди.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!