Кот-д'Ивуарда етти нафар бола номаълум касалликдан вафот этди

Кот-д'Ивуарда етти нафар бола номаълум касалликдан вафот этди

Кот-д'Ивуарда номаълум касаллик туфайли етти нафар бола ҳалок бўлди, яна 59 нафари касалхонага ётқизилди.

Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб AFP хабар берди.

Уларнинг маълумотларига кўра, касалликдан вафот этганларнинг ёши 5 ёшдан 12 ёшгача ўзгариб туради.

“Кот-д'Ивуар марказида Буаке шаҳри яқинида жойлашган қишлоқда етти киши ҳалок бўлди, яна 59 киши келиб чиқиши номаълум касаллик туфайли касалхонага ётқизилди”, — деб ёзади агентлик.

Қайд этилишича, касалхонага ётқизилганларнинг аксарияти болалардир. Касалликнинг белгилари орасида қусиш ва диарея мавжуд.

Жорий йилнинг феврал ойида Буаке шаҳри яқинида жойлашган бошқа қишлоқда икки киши Cлостридиа бактерияси билан касалланган 16 кишининг ўлимида айбланиб, беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!