Косонсойда “омадсиз ерфуруш”га суд ҳукми ўқилди
Дунёда ҳар бир одам бахти ва омадини излаб яшайди. Кимдир уни ҳалол ва фидойи меҳнат билан топса яна кимдир омадини ҳалол меҳнатсиз осон эгри йўлдан излайди.
Иккинчи тоифадагиларга ҳаётнинг ёрқин йўлларини кўрсатсангда ўз билганларидан қолишмайди, умрнинг ҳалол меҳнатдан келадиган бахт ва шодликка тўла нурафшон йўлларини бир четга суриб, қонунсиз ва қалтис йўлларни танлашади. Оқибати эса...
35 ёшли “қаҳрамонимиз” судланувчи Ҳаким Раҳимов 2021 йил 19 июнда фуқаро М.Жамаловани алдаб, ишончига кириб, Косонсой тумани, “Жар” МФЙ ҳудудидаги 5 гектар ер майдонини 0,10 гектар ер майдонини “Кадастр агентлиги”да ишловчи танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан келишилган анча миқдордаги 7.000 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларини пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан олган вақтда ушланиб, суднинг қора курсисида мулзам ҳолда қадди бук.
Айтар сўзи ҳам тайин, “айбимга иқрорман, пушаймонман, суддан қонуний енгиллик берилишини сўрайман”.
Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.
Бойлик, шоҳона ҳаёт ва амални бахт деб билидиган бу каби кимсаларга жазо муқаррарлиги таъминланди. Аслида ҳам бахтнинг калитини ҳамиша шижоатли меҳнатдан, ҳалоллик ва поклик йўлларидан излаш жоиз.
Самаджон Қодиров, жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судининг раиси