Коррупцияга қарши курашишда халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш муҳим ҳисобланади. Шу боисдан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан хорижий давлат ва ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ташкил этилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 22 январь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти ҳамда Швеция қироллигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Стокголм шаҳрида) Ингрид Терсман билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда Швеция ва Ўзбекистон ваколатли органлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, коррупцияга қарши курашишда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, стратегик ва дастурий ҳужжатлар ишлаб чиқишда ҳамда қонун ижодкорлиги жараёнларида экспертлик кўмагини ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда Агентлик директори Акмал Бурханов Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида бир қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилгани, хусусан, ўтган йилда соҳага оид муҳим ташкилий, дастурий ҳужжатлар қабул қилиниб, алоҳида мустақил идора ташкил этилганини қайд этди. Шунингдек, Агентлик олдида турган муҳим вазифалар, ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида маълумот берди.
Ўз навбатида Швеция элчиси Ўзбекистондаги сўнгги ўзгаришлар барча соҳаларда ижобий натижалар кўрсатаётганини эътироф этган ҳолда, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишдан мамнун эканлигини маълум қилди. Хусусан, Швециянинг мазкур йўналишдаги тузилмалари, ақл марказлари билан кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйишда ўз ёрдамини кўрсатишга тайёрлигини билдириб ўтди.
Учрашувда ҳамкорликка оид бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Маълумот учун:Швеция Transparency International халқаро ташкилотининг коррупцияни қабул қилиш индекси бўйича 180 мамлакат орасида 4-ўринда туради.
Швеция қонунчилиги пора олишни давлат секторидаги пора ва хусусий сектордаги пора сифатида ажратади. Швецияда давлат секторидаги порахўрлик оғирроқ жиноят ҳисобланади.
Швециядаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар оғир эмас. Ушбу санкциялар дунёнинг кўплаб нуфузли мамлакатларидаги жиноят қонунчилигидан анча енгил ҳисобланади. Швеция давлат бошқарувидаги коррупцияга қарши курашнинг муваффақияти швед жамиятининг таълимидир.
Швецияда жамоатчилик назорати коррупцияга қарши курашда муҳим рол ўйнайди. Бунда оммавий ахборот воситаларининг хам ўрни катта, чунки улар шахснинг мавқеидан қатъий назар, дарҳол коррупциянинг барча ҳолатларини ошкор қилишади.
Швецияда коррупцияга қарши энг нуфузли жамоат бирлашмаси Швециянинг Коррупцияга қарши кураш институтидир. Институт 1923 йилда ташкил этилган.
2003 йилда Швеция прокуратурасида коррупцияга қарши курашиш миллий тармоғи ташкил этилди ва 2012 йилда коррупцияга қарши курашиш миллий полиция тармоғи ташкил этилди. Коррупцияга қарши курашда Швеция фуқаролари ҳамда коррупция ҳақида маълумот берувчи оммавий ахборот воситалари муҳим ўринга эга.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.