Британиялик олимлар томонидан коронавируснинг учта янги аломати аниқланди. Янги аломатлар қаторида олимлар касалланганларнинг оёқларида пуфакчалар пайдо бўлиши, шунингдек чарчоқнинг кучайиши, ҳолсизлик, кўкрак қафасидаги оғриқларнинг пайдо бўлишини таъкидлаган.
Қайд этилишича, кўп учрайдиган аломатларга эса иситма ва мушак оғриғи, кўнгил айниши ва қайт қилиш, бош оғриғи, нафас олиш муаммолари, бурун тиқилиши ва йўтални мисол келтириш мумкин. Ушбу аломатлар грипп вируси билан жуда ўхшаш, шунинг учун одамлар кўпинча COVID-19 билан касалланганлигини билмайди.
Шунингдек, тадқиқот давомида Буюк Британиянинг ҳар бешинчи фуқароси карантин чораларини жиддий қабул қилиши ва ўзини яккалаш режимига риоя қилиши аниқланди.
Ушбу мамлакатда тиббиёт ходимлари коронавирусни текширишга талаб ошганлиги ҳақида хабар беришмоқда ва баъзи шифохоналар янги ҳолатлар оқимига дош беролмаяпти. Шу сабабли коронавирус инфекциясига чалинган беморлар учун янги шифохоналар қуриш учун шошилинч чоралар кўриш зарур.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.