Коронавирус кейин ҳам ҳозиргидек хавфли бўлиб қоладими?

Коронавирус кейин ҳам ҳозиргидек хавфли бўлиб қоладими?

ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар дастури раҳбари Майк Раян CОВИД-19 қотил вирус бўлиб қолишини ва  патогенлигини йўқотмаслигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, вақт ўтиши билан вирус камроқ хавфли ва ҳалокатли бўлиб қолади, деган тахминга ишонмаслик керак, чунки бу тасдиқланмади.

"Биз жуда эҳтиёт бўлишимиз лозим ва кутилмаганда вирус хавфи камаяди, деган хаёлга берилмаслигимиз керак", — деди у.

Ҳар куни коронавирус дунё бўйлаб минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлади ва Марказий ҳамда Жанубий Aмерика минтақасида энг юқори даражали касаллик ҳали ҳам ўтмаган.

Раяннинг таъкидлашича, Бразилия, AҚШ, Перу, Чили ва Мексикада сўнгги бир кун ичида энг кўп инфекция қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!