Коронавирус: Францияда бир кунда 300 га яқин одам ўлди

Коронавирус: Францияда бир кунда 300 га яқин одам ўлди

Францияда охирги 24 соат ичида коронавирусдан вафот этганлар сони 292 нафарни ташкил қилди. Буни Франция Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқламоқда.

Аниқланишича, CОВИД-19 қурбонларининг умумий сони 2606 тага этди. 4,6 минг киши реанимация бўлимларида.

Шифокорларга кўра, Францияда коронавирус инфекцияси билан касалланган 19 мингдан ортиқ бемор касалхонага ётқизилган.

Аввалроқ, Франция Бош вазири Эдуард Филипп коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатда умумий изоляция режимининг икки ҳафтага узайтирилишини эълон қилганди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!