Кореяга кириш учун карантин чоралари яна кучайтирилди

Кореяга кириш учун карантин чоралари яна кучайтирилди

Жорий йилнинг 26 июлидан бошлаб Корея Республикасига бораётган йўловчилар мажбурий равишда ушбу мамлакатга киришлари билан бир кун ичида ПЗР-тест топширишлари лозим, дея хабар бермоқда "Uzbekistan Airways".

Қайд этилишича, олдин тест топшириш муддати 3 кун этиб белгиланган эди.

Корея Республикаси фуқаролари, шунингдек, мамлакат ҳудудида узоқ муддат асосида истиқомат қилувчи хорижий шахслар маҳаллий маъмуриятлар ҳузуридаги тиббиёт муассасаларида бепул тест топширишлари мумкин.

Мамлакатга қисқа муддатга ташриф буюрувчи йўловчилар аэропортнинг махсус марказларида тўлов асосида ПЗР-тестини топширишлари мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!