Кимлар ДТМ тестларида назоратчи бўла олмайди?
![Кимлар ДТМ тестларида назоратчи бўла олмайди? Кимлар ДТМ тестларида назоратчи бўла олмайди?](/photos/news/r4DEcdOUo1DAVre.jpeg)
Билимларни баҳолаш агентлиги (собиқ ДТМ) 2024 йилги имтиҳонлар учун назоратчиликка танлов эълон қилган. Лекин унда бир қанча тоифалар қатнаша олмайди.
Булар:
➖ талабалар;
➖ репетиторлар;
➖ ўқув марказларининг директорлари ва ўқитувчилари.
Қолган 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган олий маълумотли, ижтимоий фаол Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).