Ким сукут сақласа, нажот топади

A A A
Ким сукут сақласа, нажот топади

Аллоҳ таоло инсонга кўпдан кўп неъматларини ато этган. Улуғ неъматлардан бири тил инсонга Аллоҳни зикр этиш, Қуръон тиловат қилиш, инсонларни тўғри йўлига чақириш ва Аллоҳ рози бўладиган ўринда ишлатиш учун берилган.

Тил – инсоннинг жисмонан кичик аммо масъулият ва вазифа жиҳатидан  эътиборга молик аъзосидир. Шунинг учун ҳам Қуръони каримда Аллоҳ таоло уни миннат қилиб:

.أَلَمْ نَجْعَلْ لَهُ عَيْنَيْنِ  وَلِسَانًا وَشَفَتَيْنِ

яъни: “Ахир, Биз унга икки кўз, тил ва икки лаб пайдо қилмадикми?!” дейди. (Балад, 8-9 оятлар).

Шундай экан, тилнинг фойдаси билан бирга хатари ҳам жуда катта эканини унутмаслик лозим бўлади.

Шунинг учун шариатимиз сукут сақлаган кишини кўплаб жойларда мадҳ қилган ва сукут сақлашга тарғиб ҳам қилган.

Ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْروٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم: «مَنْ صَمَتَ نَجَا».

(رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ)

яъни, Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким сукут сақласа, нажот топади”, дедилар”. Термизий ривоят қилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Банданинг қалби тўғри бўлмагунча, унинг имони тўғри бўлмайди. Уни тили тўғри бўлмагунча, қалби ҳам тўғри бўлмайди. Унинг ёмонликларидан қўшниси омонда бўлмаган киши жаннатга кирмайди”, дедилар”. Имом Аҳмад ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Меърожга чиққанимда, мисдан бўлган тирноқлар билан юзлари ва кўксиларини тирнаётган бир қавмнинг олдидан ўтдим. Шунда мен: “Эй Жаброил, булар кимлар?”, дедим. У: “Булар (дунёда) одамларнинг гўштларини еб, уларнинг обрўларини тўкадиганлар”, деди” дедилар.

Имом Қуртубий раҳматуллоҳи алайҳ: “Ғийбатнинг гуноҳи кабира эканида ихтилоф йўқдир, шунинг учун ғийбат қилган киши Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилиши лозим”, деган.

Шунингдек, баъзи инсонларни ғийбат қилиш бошқа инсонларни ғийбат қилишдан кўра гуноҳи янада оғирроқ бўлади. Яъни, Аллоҳ таолонинг дўстлари бўлган уламоларни ғийбат қилишнинг гуноҳи жуда ҳам оғир бўлгани учун Ибн Асокир раҳимаҳуллоҳнинг:

لحوم العلماء مسمومة

“Уламоларнинг гўшти заҳарлидир! - деганлар. Яъни, оддий одамларни ғийбат қилган инсон гуноҳи кабира орттиради, бу гуноҳининг жазосини охиратда албатта тотади. Ҳа, инсон заҳарланган гўштни еб ўлгани каби, уламоларни ғийбат қилган киши ҳам дунё ва охиратини барбод қилади.

Ғийбатнинг каффорати икки қисмдир. Афсус-надомат ва тавба қилса, Аллоҳнинг ҳаққини адо қилган бўлади. Кейин эса ғийбат қилинган одамни кўрганда ундан кечирим сўраши шарт. Зеро,  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни мана шу нарсадан огоҳлантириб шундай деганлар:  “Кимнинг зиммасида бир биродарининг обрўси ёки молига тегишли бирор ҳаққи бўлса, динор ва дирҳамлар ўтмайдиган (қиёмат) куни келишидан олдин ҳаққини адо қилсин. Чунки у кунда бунинг ҳасаноти ҳақдорга олиб берилади. Агар ҳасанотлари бўлмаса, биродарининг гуноҳлари унинг гуноҳларига қўшиб қўйилади” (Муттафақун алайҳ).

Ашраф Али Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ ғийбат ҳақида: “Аниқ гап шуки, ғийбат гуноҳи кабира. Агар бир ғийбатчидан азиятланиш ниҳоят даражада кам бўлса, у гуноҳи сағира бўлади”, деганлар. Яъни, ғийбат қилинган киши ўзи борасида қилинган ғийбатни эшитган чоғда хафа бўлмай, бепарво қараса, мазкур ғийбат гуноҳи сағира бўлади.

Абдуллоҳ ибн Муборак Суфёни Саврийга айтибдилар: “Абу Ҳанифа бунчалар ғийбатдан узоқ, ҳаттоки душманини ҳам ғийбат қилмайдия, чунки у киши ақлли, ўзидан ҳасанотни кетказишни хоҳламайдиларда» дедилар.

Чунки инсон гапирдими хато қилиш эҳтимоли кўпаяди, кераксиз гап гуноҳ бўлиши тайин, демак у иложини борича жим турса , фақат ўзига керакли гапни гапирса, савобли гапларни гапирса, ана ўша одам нажот топади.

Ғийбат қилувчи киши золим, ғийбат қилинган эса мазлум бўлади. Аллоҳ таоло қиёмат куни банда билан банданинг ўртасидаги тушмайди ва ўз ҳолида қолдиради. Яъни, золимнинг савобидан мазлумга олиб берилади ёки мазлумнинг гуноҳларидан золимга юклатилади. Банда қиёмат куни ўзининг дунёда қилган яхши амалларини ўзга кишининг номаи аъмолида, айниқса, дунёда ўзи ёқтирмай, ўзи ғийбат қилган кишининг номаи аъмолида кўриши қанчалар аянчлидир.

Пискент тумани бош имом-хатиби Зайнилобиддинхон Қудратов.

Манба: Masjid.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Зеленский Путиннинг Ғалаба байрами муносабати билан сулҳ эълон қилиш ғоясига муносабат билдирди

Украина лрезиденти Зеленский Владимир Путиннинг Ғалаба байрами муносабати билан сулҳ эълон қилиш ғоясига муносабат билдирди.

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин»

"Манчестер Сити" афсонаси ҳисобланган Серхио Агуэро «шаҳарликлар» ёш юлдузлари — Нико O’Райли ва Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларига юқори баҳо берди.

Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда

«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.

Абдуқодир Ҳусанов "Олимпия шаҳарчаси"даги инфратузилма билан танишди

Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.

«Урушмоқчимисан?» Зеленскийнинг Беларусга йўллаган таҳдиди Ғарбни ҳайратда қолдирди

X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячисини арзон гаровга сотиб юбориши мумкин

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Натан Аке фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Гвардиоланинг режалари бузилиб кетди

АПЛ тақвимидаги ўзгаришлар «Манчестер Сити»нинг ғазабини қўзитиб юборди.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Энди В1 даражали сертификат ҳам олий ўқув юртларига киришда имтиёз беради

Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.

Эрон президенти ва парламент спикери Аббос Ароқчининг истеъфосини талаб қилмоқда

Масъуд Пезешкиён Ислом инқилоби корпуси қўриқчилари БААга берган зарбаларидан норозилигини билдирди.

АҚШ шерик чақирмоқда

АҚШ Президенти Дональд Трамп Эроннинг Жанубий Корея кемасига уюштирган ҳужумидан сўнг, Сеулни Ҳўрмуз бўғозини тўсиб қўйиш операциясига қўшилишга чақирди.

Тошкентда хотинини ўлдириш учун қотил ёллаган эркак ушланди

Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Эрон бир йилдан камроқ вақт ичида ядровий қуролга эга бўлади

Халқаро атом энергияси агентлигининг маълумотларига кўра, бу захиралар кейинги бойитишдан кейин 10 тагача ядровий бомба яратиш учун eтарли бўлиши мумкин.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.

Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида портлаш юз берди

​Хитой раиси Си Жинпин ҳодиса юзасидан зудлик билан текширув ўтказиш ва айбдорларни қаттиқ жавобгарликка тортиш бўйича кўрсатма берди.

Оқ уй яқинида яна бир отишма содир бўлди

Associated Press агентлигининг хабар беришича, Оқ уй вақтинча ёпиб қўйилган.

Қозоғистондаги металлургия заводида кучли портлаш юз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланган.

Измирда нималарни татиб кўриш мумкин?

Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.

Испанияда 40 тоннагача кокаин мусодара қилинди

Испания полицияси Атлантика океанида рекорд даражадаги — тахминан 40 тонна кокаинни мусодара қилди.

АҚШда United Airlines самолёти қўниш вақтида юк машинасига урилиб кетди

FAA ва NTSB маълумотларига кўра, Boeing 767-400 самолёти Венециядан 200 дан ортиқ йўловчи билан парвоз қилган.

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора билан ушланди

Ҳозирда кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бешариқда 90 дан ортиқ хонадонни сув босди

Бартараф этиш ишларига барча зарур куч ва воситалар жалб қилинган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Навоийда олтин ва маъданли тошларни ноқонуний қазиб олганлар ушланди

Шу каби, фуқаро С.Х. ҳам “Зарафшон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қум ва тошдан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди

Австрияда болалар озуқасига каламуш заҳрини қўшиб қўйган шахс қўлга олинди

Тергов ҳаракатлари 38 кун давом этди ва унда Австрия, Чехия ҳамда Словакия ҳуқуқ-тартибот идоралари иштирок этди.

Тошкент метросида йўловчи поезд йўлига тушиб кетди

Маълум қилинишича, ҳолат 2 май куни соат 21:35 атрофида “Ғафур Ғулом” бекатида содир бўлган.

Нидерландиянинг икки маликасига суиқасд уюштирилди

Маликалардан бири Амалия ўтган йилларда ҳам таҳдидлар олган эди.

Ливанда қурбонлар сони 2,6 мингдан ошди — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, март ойи бошидан бери Исроил ҳужумлари оқибатида 2 659 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.

Тошкентда профилактика инспектори 10 минг доллар олган вақтида ушланди

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган

Бойсунда кучли сел келиши натижасида яна нефт аралаш суюқлик оқмоқда

Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Техасдаги авиаҳалокат оқибатида беш киши қурбон бўлди

​Cessna 421C русумли самолёт Остиндан тахминан 40 мил узоқликда жойлашган Уимберли шаҳрида, пайшанба куни соат 23:25 атрофида қулаган.

Малида заиф альянс: жиҳодчилар ва сепаратистлар ҳамкорлиги кучаймоқда, аммо бирлик барқарор эмас

Мали ҳозирги йилларда энг жиддий хавфсизлик инқирозларидан бирини бошдан кечирмоқда.