Кенжаев иши: Марҳумнинг қариндошлари судланувчиларга умрбод қамоқ жазоси сўрашди

A A A
Кенжаев иши: Марҳумнинг қариндошлари судланувчиларга умрбод қамоқ жазоси сўрашди

Жамшид Кенжаев суд иши давом этмоқда. Суд тергови якунлангани сабабли тарафлар музокараси қисми бошланди. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

Музокара давлат айбловчиси ва жамоат айбловчисининг нутқлари билан бошланади. Сўнгра жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки уларнинг вакиллари, ҳимоячи ва жамоат ҳимоячиси, судланувчи, фуқаровий жавобгар ёки унинг вакили сўзга чиқади (Жиноят-процессуал Кодекси 449-модда).

Kun.uz мухбири хабар қилишича, 11 март кунги суд ишида аввал давлат айбловчиси нутқ сўзлади. Прокурор асосий айбланувчига 18 йиллик қамоқ жазоси сўраган.

Ҳурматли суд, процесс иштирокчилари, бир неча кун давом этган Шодали Қиличов Ғуломжоновични Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми в , ж бандлари, Алижон Ҳамраев Убайдуллаевич, Камолдинов Саидазим Саидакбар ўғли, Ёрқулов Жаҳонгир Абдумусаевични 277-моддаси 3-қисми г банди билан айблаш ҳақидаги жиноят ишини кўриб чиқиб якунлаш арафасида турибмиз. Айбланувчиларга қўйилган айбловлар, гувоҳларнинг кўрсатмалари, экспертиза хулосалари, кўздан кечириш баённомалари ва видеотасвирларда тўлиқ исботини топган. Тергов органи томонидан айбланувчиларнинг ҳаракатлари тўғри малакаланган деб ҳисоблайман. Юқоридагиларни инобатга олиб, Қиличов Шодали Ғуломжоновични Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми в , ж бандлари билан айбдор деб топиб, унга нисбатан 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашингизни ва унинг муқаддам судланганини инобатга олиб, жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўталишини белгилашингизни сўрайман. Ҳамроев Алижон Убайдуллаевич, Камолдинов Саидазим Саидакбар ўғли, Ёрқулов Жаҳонгир Абдумусаевичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 3-қисми г банди билан айбдор деб топиб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашингизни ва жазони манзил-колонияларда ўташни белгилашингизни сўрайман. Шунингдек, жабрланувчиларнинг дафн маросимига кетган харажатларини судланувчилардан ундиришни белгилашингизни сўрайман , деган у.

Шундан сўнг, давлат айбловчисининг нутқига нисбатан жабрланувчи, марҳум Кенжаевнинг беваси ўз эътирозларини билдириб ўтди.

Ҳурматли суд, Қиличов, Ҳамроев, Камолдинов ва Ёрқуловга нисбатан жиноят ишида жабрланувчи томон қуйидаги фикрларни билдиради. Судланувчи Қиличовга нисбатан тергов ҳаракатлари етарли эмас. Жамшид Кенжаевга нисбатан бир гуруҳ шахслар томонидан амалга оширилган ушбу жиноят ўта хавфли рецидивист томонидан бажарилган, яъни Қиличов бир неча марта судланган. Бошқа судланувчиларга нисбатан қўлланилаётган 277-модда 3-қисми г банди билан айбловни етарли эмас, деб ҳисоблайман. Уларга нисбатан 97-модда 2-қисми а , в , ж бандлари билан қайта квалификация қилишингизни сўрайман.

Видеотасвирларда ҳам кўриниб турибдики, улар гуруҳ тарзда жиноятни содир этишган. Ҳеч ким шафқат қилмаган ва вақтида ёрдам қўлини чўзмаган.

Шу жиноят сабабли, бизнинг атиги бир ёшга тўлган етим қолган қизимиз ва Жамшид Кенжаевнинг отаси азоб чекмоқда.

Ҳурматли суд, сиздан адолатли ҳукм чиқаришингизни сўрайман. Судланувчилар шафқатсизларча гуруҳ бўлиб жиноят қилишганига эътибор беришингизни сўрайман , дея ўз эътирозларини билдирди марҳумнинг беваси.

Жабрланувчининг сўзларидан сўнг, суд сўзни судланувчилар тарафига, аниқроғи уларнинг адвокатларига берди. Дастлаб, судланувчи Қиличовнинг адвокати Алмат Султоновнинг нутқи тингланди.

Ҳурматли судлов ҳайъати, процесс иштирокчилари, бугун Жамшид Кенжаевнинг ўлими юзасидан кўрилаётган жиноят ишида суд тергови якунланди. Томонларнинг фикрларини эшитдик. Кенжаев яхши инсон эди, яхши спортчи эди. Спорт мусобақаларида давлатимиз байроғини кўтарар эди. Кураш мусобақаларида ўзимиз ҳам мухлислик қилар эдик. Ютуқларини кўриб хурсанд бўлганмиз. Минг афсуски, бугун орамизда шу инсон йўқ. Мен ўйлайманки, бу ишда асосий айбдорлар панжара ортида ўтирган судланувчилар эмас. Унинг ўша кунги хатти-ҳаракатларини, жанжалнинг олдини олиш чораларини кўрмаган унинг ўртоқларидир. Қолаверса, Жамшид Кенжаев ўз хатти-ҳаракатлари билан шу воқеага асосий сабабчи бўлган деб ҳисоблайман. Жиноят иши бўйича судланувчи тариқасида сўроқ қилинаётган Қиличов ўз кўрсатмасида 2018 йил 8 август кечаси Аурум-898 тунги клубида ўз хизмат вазифасини бажаришга келганини, соат тахминан 00:10да Кенжаев ва ўртоқлари маст ҳолда келганини, ундан ичкарига пичоқни ташқарида қолдириб киришни сўраганини айтмоқчиман. Кенжаев бу пичоқни қолдирмагани, шу пичоқ билан тунги клуб ичига киришга ҳаракат қилгани, Қиличовнинг тоғаси Шерали Илясов унинг тунги клубга киришига йўл қўймаганидан сўнг, юзига шапалоқ ургани ва жанжал бошлангани, уни ўлдириш ҳеч кимни хаёлида ҳам бўлмаганини баён этган. Тунги клуб қўриқчилари Мирзаев ва Илясовга тан жароҳати етказилганидан сўнг, ўзидан қон оқаётганини кўрганидан сўнг, ўзини йўқотиб қўйиб шу бўйича жанжалда унга ўзи билмаган ҳолда пичоқ урганини ва атрофдагилардан зудлик билан тез ёрдам чақиришни сўраганини, орадан вақт ўтиб, тез ёрдам келгани ва ярадорни шифохонага олиб кетгани, тергов органлари томонидан қўзғатилган жиноят ишида жиноятни очишда фаол ёрдам берганини, қилмишидан пушаймонлигини, жабрланувчилардан кечирим сўраганликларини ва ўзига бундан тўғри хулоса чиқариб олганини, воқеа тўсатдан содир этилганини ҳисобга олиб, суддан енгилроқ жазо беришни сўради. Гувоҳлар тингланганида, тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келганда Кенжаев оғир аҳволда бўлгани, шифокорга оёғи оғриётганини айтганини, ўзини Кенжаевнинг қариндоши деб таништирган шахс сенга шу керакмиди деб айтганини, лекин унинг ўлимига ички органларнинг қонсизланиши сабаб бўлганини айтишди. Турмуш ўртоғи эрталаб деярли ҳаёти оғир ҳолда бўлгани ва отаси кириб чиққанда вафот этганини айтишди.

Олий суд пленум қарорининг 2004 йил 24 сентябрдаги Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида ги қарорининг 4-бандида кўрсатилган ҳолатларни инобатга олишингизни ва Олий суд пленумининг 2007 йил 27 июндаги Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида ги қарорининг 19-бандидаги ҳолатлар бўйича талаблар инобатга олиниб, тергов органининг Қиличовга нисбатан қўйган айбловлари 104-модда 3-қисми д банди билан квалификация қилинишини сўрайман.

Ўша куни марҳум пичоқни топширганида ёки бошқаларни эшитганида, шу ишлар бўлмаган бўлар эди. Қарс икки қўлдан чиқади ёки Яхши гапга илон инидан, ёмон гапга пичоқ қинидан чиқади деган гаплар бежизга эмас.

Ҳимоямда бўлган Қиличовнинг оиласи бор, бир нафар бир ёшли фарзанди бор. Қарамоғида ота-онаси бор. Шу ҳолатларни инобатга олиб, 97-модданинг 2-қисми в , ж бандларини 104-модда 3-қисми д бандига қайта малакалаб, ўз ихтиёри билан ички ишлар органига келганини, қилмишидан пушаймонлигини, жамоат жойидан ижобий баҳога эгалигини инобатга олиб, 57-моддани қўллаган ҳолда Жиноят Кодекси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо тайинлашингизни сўрайман , дейди Қиличовнинг адвокати.

Судланувчи Алижон Ҳамраевнинг адвокати Бахром Файзиев ҳам нутқ қилди.

Ҳурматли раислик этувчи, Прокурор ва процесс қатнашчилари. Аввало, Кенжаевнинг оила аъзоларига ҳамдардлигимни изҳор этмоқчиман. Мазкур жиноят иши бўйича процессуал қонунчиликнинг бир неча нормалари бузилганига эътиборингизни қаратмоқчи эдим. Жумладан, Жиноят-процессуал Кодексининг 11, 22, 82, 84, 94-95 модда талаблари ва Олий суд пленумининг далиллар мақбуллигига оид қарори қоидалари бузилган.

Шуларни инобатга олиб, 277-моддасининг 2-қисмининг б бандига қайта квалификация қилишингизни ва зарарни ундириш масалалари бўйича фуқаролик судига мурожаат этишини тушунтиришингизни сўрайман. Одиллик ва инсонпарварлик принципларини инобатга олиб, енгиллаштирувчи ҳолатларни қўллашингизни сўрайман , деди у.

Судланувчи Саидазим Камолдиновнинг адвокати Акмал Алимқулов ва судланувчи Ёрқулов Жаҳонгирнинг адвокати С.Ҳусанов ҳам юқоридаги адвокатлар сингари ҳимоя остидаги шахсларнинг жиноят моддаси қайта квалификация қилиш ва енгилроқ жазо берилишини сўрашди.

Судлов ҳайъати прокурор ва адвокатларнинг нутқларидан сўнг, марҳумнинг оила аъзоларига сўз берилди.

Тўрт адвокат буларни ўша жойда ишлаган деб айтишмоқда. Булар ишламаган, гувоҳномаси ҳам йўқ. Шунчаки ўша жойга йиғилган. Шуни инобатга олишингизни сўрайман , дейди марҳумнинг амакиси Баҳром Кенжаев.

Адвокат Шодали Қиличовга 104-модда бўйича жазо сўрамоқда. Бу учинчи марта одам ўлдирмоқда. Буни қандай тушуниш мумкин? Бу одамга ўйинчоқ бўлиб қолган одам ўлдириш. Кўзини юммасдан ўлдиряпти. Қасддан ўлдиришмоқда. Ўлиб ётган одамга пичоқ тиқилмоқда. Мақсад ўлдириш бўлган. 11 киши гуруҳ бўлиб ўлдирмоқда. Қолган етти киши бу ерда йўқ. Иккиси қочиб кетган дейишяпти. Менимча, ҳеч ким қидирмаяпти ҳам. Оиласи ҳақида айтилган гаплар ҳам нотўғри , дейди марҳумнинг синглиси Эъзоза Кенжаева.

Бунинг ҳаммаси уюштирилган. Видеотасмада ҳаммасини кўриб туришибди. Адвокатлар, прокурор ҳам кўриб турибди. Адвокатлар ҳам чин кўнгилдан, одилона сўрашмаяпти. Прокурор ҳам ўзининг қалбидаги нарсани сўрамаяпти. Сизлар ҳеч бўлмаса одилона суд қилишингизни сўрайман, умрбод қамоқ жазоси беришингизни сўрайман , дейди марҳумнинг акаси Сарвар Кенжаев.

Суд мажлиси 13 март, чоршанба куни соат 14:00 да давом эттирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото)

«Барселона»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал омма олдида янги севгилиси билан кўриниш берди.

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Хориждан наслдор қорамолларни олиб кириш ҚҚСдан озод этилади.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Ҳусановга жиддий рақобатчи келади

Франциялик ҳимоячи Ибраима Конате катта эҳтимол билан бу ёзда “Ливерпуль”ни тарк этади.

Россиялик собиқ футболчи ЖЧда Ўзбекистондан нималар кутаётганини айтди

СССР терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кутаётган натижаларни айтиб ўтди.

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд «Барселона»нинг қизиқишлар доирасига кирди.

АҚШда қуш уяси сабабли харидор ўзи сотиб олган автомобилга эгалик қила олмаяпти (фото)

Бу ҳақда Autoblog хабар берди.

Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрамнинг жангини кўриб, шуни тушундим-ки..."

Супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун ўзбекистонлик собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев WBA Regular камари учун жанг қилган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳақида гапирди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Хитой Эрон–АҚШ келишуви бўйича баёнот берди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ва АҚШ ўртасидаги можарони ҳал қилиш бўйича келишув якунланиш арафасида эканини маълум қилди.

Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди

Исроил бош вазири кеча тунда Қуддусдаги “Хадасса Эйн-Карим” шифохонасига стоматологик муолажа учун ётқизилди.

Россия Украинадаги хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия Қуролли кучлари Киевдаги мудофаа корхоналари, “қарор қабул қилиш марказлари” ва қўмондонлик пунктларига зарбалар берилиши ҳақида таҳдидли баёнот эълон қилди.

"Иккиюзламачиликнинг энг юқори чўққиси". ЕИ элчиси Россиянинг Киевни тарк этиш чақириғига кескин жавоб берди

Европа Иттифоқи ҳеч қаерга кетмайди. Биз Киевда қоламиз. Биз Украина билан қоламиз.

Лавров Рубиога Россиянинг Киевга режалаштирилган ҳужумлари ҳақида хабар берди

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.

Ниҳоят! Тошкентда мактабдаги можарода ўқитувчи айбсиз деб топилди

Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.

Чехия Украинадан келган қочқинлар учун қоидаларни кучайтирмоқда

ČTK агентлиги хабар беришича, ҳужжат парламент қуйи палатасига тасдиқлаш учун юборилган.

Россия Украинадаги “қарор қабул қилиш марказлари”га зарбалар бериш билан таҳдид қилди ва хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг аннексия қилинган Луганскдаги ётоқхонага берган зарбасига жавобан, Россия Қуролли кучлари Киевдаги мудофаа корхоналари, “қарор қабул қилиш марказлари” ва қўмондонлик пунктларига зарбалар берилиши ҳақида таҳдидли баёнот эълон қилди.

Хитой компанияларининг Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “III Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро форуми” доирасида Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг “Fei Jing Tourism” компанияси (чиқиш туризми) вице-президенти Веи Жие, “Winner Hydrogen” транспорт компанияси бош директори Луо Тианши ҳамда “Shaanxi Tourism Group” компанияси бош директори ўринбосари Сзао Юеванг билан музокаралар ўтказди.

Венесуэлада маҳбуслар тергов изоляторини эгаллаб олди

Маҳбуслар директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда. Улар қамоқхона миноралари томига кўтарилган, баъзилари эса матрасларни ёқиб юборган.

Киевдаги “Чернобиль” музейида ёнғин чиқди

Маълум қилинишича, миллий Чернобиль музейи фақат апрель ойи охирида кенг кўламли реставрациядан кейин қайта очилган эди.

Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган фундаментал нашрлар Олмаотада тақдим этилди

2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.

Лукашенко ва Макрон узоқ вақтдан сўнг телефон орқали мулоқот қилди

Минск расмийларига кўра, қўнғироқ ташаббуси Франция томонидан билдирилган.

АҚШ элчихонаси Киевда йирик ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин 24 соат ичида Украина ҳудудига «сезиларли ҳаво ҳужуми» бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3123 кишига етди

Вазирлик билдиришича, 2 мартдан буён бошланган ҳарбий кескинлашув даврида қурбонлар умумий сони 3123 кишига, яраланганлар сони эса 9506 кишига етган.

Исроилга ҳозирда 51 та давлат ҳарбий маҳсулот етказиб бермоқда

Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.

Норвегияда “энг чиройли ҳожатхона” хавфсизлик сабаб ёпилди

Андайя оролида жойлашган ва фьорд манзараси билан машҳур бўлган жамоат ҳожатхонаси ҳарбий хавфсизлик туфайли ёпилди.

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Шифокорлар томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у яқинларига топширилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Хитойда кўмир конидаги портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Хитой раиси Си Жинпинг тирик қолганларни излаш ва жабрланганларни қутқариш учун барча куч ва воситаларни сафарбар қилишни буюрган.

Рубио: Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўхтатилди

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.

Ҳантер Байден Исроилни отасига қарши кампания билан боғлади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган дори воситалари фош бўлди

Тегишли баҳолаш ҳисоботига кўра, ушбу тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади.

GoTürkiye янги мини-сериали “Cappadocia Fairytale” экранларда

Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.

Покистон Эрон ва Марказий Осиёга манго экспорти учун чекловларни енгиллаштирди

Покистон ҳукумати Эрон ва Марказий Осиё давлатларига қуруқлик орқали манго экспорт қилиш бўйича молиявий талабларни вақтинча енгиллаштирди.