Каттароқ тўй ўтказишга қачон рухсат берилади?

Каттароқ тўй ўтказишга қачон рухсат берилади?

Мамлакат миқёсида карантин чекловларини ўрнатиш, муддатини узайтириш ёки бекор қилиш фақатгина Республика махсус комиссиянинг қарори асосида олиб борилади.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 26 июлдаги тегишли қарорига асосан, мамлакатимиз бўйлаб карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилиши муносабати билан тўй, оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик бўйича аниқ чекловлар келтириб ўтилган.

Мазкур чекловларни бекор қилиш, тўй ва бошқа маросимларга рухсат беришнинг аниқ муддати ҳамда тўйларда қатнашувчилар сони ҳақидаги қарор Республика махсус комиссияси томонидан юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади ва эълон қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!