Кармана туманида Ўзбекистондаги биринчи қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

A A A
Кармана туманида Ўзбекистондаги биринчи қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Президент Шавкат Мирзиёев 27 август куни Навоий вилояти Кармана туманига ташриф буюрди. Бу ерда Ўзбекистондаги дастлабки йирик қуёш фотоэлектр станциясини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда “яшил энергетика”га ўтиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг электр энергияга бўлган эҳтиёжини таъминлаш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йил 1 июнь куни Президентимиз Сурхондарё вилояти Шеробод туманида қуввати 457 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси пойдеворига капсула қўйган эди. Бундан ташқари, айни пайтда Самарқанд вилоятида ҳам шундай йирик станция қурилиши давом этмоқда.

Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида Кармана туманида қуриб битказилган замонавий қуёш фотоэлектр станцияси Янги Ўзбекистон энергетика тизимидаги биринчи улкан қадам бўлди.

Лойиҳа қиймати 110 миллион АҚШ доллари бўлган мазкур станциясининг қуввати 100 мегаватт. Уни қуриш бўйича 2019 йилда салоҳиятли компаниялар ўртасида танлов эълон қилинган эди. Танловда Бирлашган Араб Амирликларининг “Abu Dhabi Future Energy Company - Masdar” компанияси энг арзон тариф – 1 киловатт/соат электр энергияга 2,679 АҚШ доллари центи таклиф этиб, ғолиб бўлди.

Бу ерда йилига 252 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Натижада 80 миллион куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 160 минг тонна иссиқхона газлари чиқишининг олди олинади.

Энг асосийси, қуёш электр станцияси вилоятдаги 30 мингдан зиёд хонадонни электр энергия билан таъминлаш имконини беради.

Президентимиз Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида шаҳару қишлоқларимизда катта-катта ўзгаришлар бўлаётгани, бунинг замирида юртимиздаги тинчлик, бунёдкор халқимизнинг интилишлари мужассам эканини алоҳида таъкидлади. Кармана туманида ишга туширилаётган ушбу станция мамлакатимиз энергетика тизимида “биринчи қалдирғоч” бўлиб, соҳа ривожида мутлақо янги даврни бошлаб бераётгани қайд этилди.

Маълумки, юртимизда бир йилда ўртача 320 қуёшли кун кузатилади. Лекин шу пайтга қадар ана шу улкан имкониятдан фойдаланилмасдан келаётган эди.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда қуёш станцияларини қуриш орқали жами 600 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Бу республикамизнинг бугунги кунда энергияга бўлган жами эҳтиёжидан 8 баробар кўп энергия ишлаб чиқариш мумкин, дегани.

Мамлакатимиз хорижий инвестициялар ҳисобига 2030 йилгача қуёш электр станциялари қувватини камида 5 минг, шамол электр станциялари бўйича эса 3 минг мегаваттга етказишни мақсад қилган.

– Мана шу станция орқали биз бу соҳада қўйилган марраларга етиш мумкинлигини кўрдик. Энди бундай арзон, рақобатбардош ва экологик тоза электр станцияларни янада кўпайтириш керак, – деди давлатимиз раҳбари.

Келгуси икки йилда Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Хоразм, Сурхондарё ва Қашқадарёда умумий қуввати 2 минг 100 мегаваттлик 9 та қуёш станцияси, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида 1 минг 600 мегаватт қувватга эга 4 та шамол электр станцияси ишга туширилиши қайд этилди.

Карманада хусусий инвестор томонидан барпо этилган электр станцияси сўнгги икки йилда электр энергияси соҳасида бошланган ислоҳотларимизнинг амалий натижаси, инвесторларнинг мамлакатимизга нисбатан ишончи тобора ортиб бораётганининг ёрқин далили экани таъкидланди.

Шундан сўнг давлатимиз раҳбари лойиҳа ишга тушганини англатувчи рамзий дастакни ҳаракатлантирди ва қуёш фотоэлектр станциясидан биринчи электр энергияси тармоққа узатилди.

Маросимда Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Ал-Қемзий ҳамда вилоят фаоллари сўзга чиқиб, мазкур йирик лойиҳа Ўзбекистон билан БАА ўртасида амалга оширилаётган яқин ҳамкорликнинг меваси бўлиб, у халқимиз фаровонлигини янада оширишда муҳим ўрин тутишини қайд этди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Абдуқодир Ҳусанов «Барса»га ўтиши мумкин — Деку уни «келажак ҳимоячиси» деб билади

Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.

Даҳшат! Эрон биринчи марта замонавий вертикал ракеталардан фойдаланмоқда

Бу ҳақда "Ozod Iran" нашри хабар берди.

Иcроил «Қизил тўй» операцияси доирасида 12 дақиқа ичида Эроннинг ҳарбий раҳбарларини йўқ қилди

2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.

Исроил можаросига аралашган учинчи давлат Эрон томонидан зудлик билан жазоланади

Бу ҳақда Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши баёнотида айтилади.

Ўзбекистон Боливияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга қарши имкониятни бой берди.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

"Эрон бу урушда ёлғиз эмас..."

У Исроилнинг Эрон ядровий ва ҳарбий объектларига қарши давом этаётган операциясини қоралади.

Ўзбекистонлик 3 футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга жўнаб кетди

Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.

"Шу дам олиш кунлари АҚШ Эронни кенг кўламли бомбардимон қилишни бошлайди" - манба

Қўшма Штатлар Эронни кенг кўламли бомбардимон қилишни бошлайди.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Ута Абе Диёра Келдиёровага "вызов" ташлади

Келдиёрова бу ерда бўлмаганидан хафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан қасос оламан

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Эрон махсус кучлари уриб туширилган учинчи Исроил самолёти учувчисини қўлга олди

Ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

Россия огоҳлантирди ва АҚШ ҳаракатларини қоралади

Россия огоҳлантирди ва АҚШ ҳаракатларини қоралади

Роналдунинг келажаги деярли аниқ

Криштиану Роналду 2023 йил бошидан буён "Ан-Наср" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Эрон бутун Исроил бўйлаб зарбалар берди — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси

Фарс агентлиги маълумотларига кўра, Эрон бугун Исроилга ҳудудига ҳужумда Kheibar Shekan, Emad, Qadr ва Fattah-1 баллистик ракеталаридан фойдаланган.

Теҳрон Трампга огоҳлантириш юборди

Бу ҳақда NBC News хабар берди.

Доллар курси яна кескин «қулади»

Марказий банк 2025 йил 24 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

Маълум қилинишича, бу каби хабарлар мутлақо асоссиз, ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмайди.

Яқин Шарқдаги вазият қандай?

Эроннинг ядровий иншоотларига зарбалар унинг ядровий дастурини тўхтата олмайди, деди Франция мудофаа вазири Лекорну.

Эрон Қўшма Штатларнинг Қатардаги базаларига 10 та ракета ва Ироқдаги базасига 1 та ракета учирган

"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ базаларига ҳужум юзасидан баёнот берди

Энди "ур ва қоч" даври тугади — агар бундай ҳужумлар яна такрорланса, АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги мавжудлиги тезроқ емирилади, дейилади баёнотда.

Эрон АҚШнинг Қатар ва Ироқдаги базаларига ракета учирди

Шунингдек, Эрон Қўшма Штатларнинг Ироқдаги АҚШ кучларига ҳам ракета зарбалари берди, деб ёзмоқда Clash Report.

Фурқат туманида маҳалла раиси ҳокимнинг ҳақорати ортидан вафот этдими?

Йиғилишда маҳалла раислари зиммасига юклатилган вазифалар ижроси юзасидан топшириқлар берилган.

Зеленскийни FPV-дрони ёки снайпер ёрдамида ўлдирмоқчи бўлишганми?

Тергов натижасига кўра, Россия томонидан ёлланган полшалик нафақахўр шахс қўлга олинган

Исроил зарбалари оқибатида Эронда тахминан 500 киши ҳалок бўлди

“Эрон ҳуқуқ ҳимоячилари” инсон ҳуқуқлари ташкилоти эса ҳалок бўлганлар сонини деярли икки баробар кўпроқ деб баҳоламоқда.

Тошкентда 11 ёшли қиз ток уриши натижасида ҳалок бўлди

Фожиа 30 май куни тахминан соат 18.00 да Миробод туманида содир бўлган.

Вашингтон Эрондаги ядровий объектлар тўлиқ йўқ қилинганига 100% ишонч ҳосил қилмаган

Биз Эронда режим алмашишини истамаймиз. Биз бунга уриниб ҳам кўрмаганмиз.

Дамашқдаги православ черковида содир этилган теракт оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди

У черковга кириб, аввал одамларга қарата ўт очган, сўнгра ўзини портлатган

9 ёшли қизини турмушга бермоқчи бўлган эркак қўлга олинди

Қизча тиббий кўрикдан ўтказилган ва унга нисбатан зўравонлик белгилар топилмаган. Аммо ҳодисанинг аниқ тафсилотлари ҳали ҳам маълум эмас.

АҚШ Эронга яна қачон ҳужум қилади?

Бу ҳақда Пентагон раҳбари айтиб ўтди.

Ўзбекистон фуқаролари Эрон ва Исроилни тезда тарк этиши кераклиги айтилди

Яқин Шарқдаги вазият кескин тус олаётгани, жумладан, АҚШ томонидан Эрондаги ядровий обектларга уюштирилган ҳужумлар, ва Яман ҳусийларининг аралашуви ортидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни фавқулодда огоҳлантирди.

Трампни АҚШ Конституциясини бузганликда айблашмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.

АҚШнинг Эрон ядровий объектларига берган зарбаси: Жаҳон қандай муносабат билдирди?

перацияда B-2 Spirit бомбардимончилари ва Tomahawk қанотли ракеталари ишлатилди.

Бразилияда ҳаво шарида ёнғин чиққач, ерга қулади. Қурбонлар бор

Шар саватида жами 21 киши бўлган. Улардан 13 нафари, жумладан учувчи омон қолган

Сергелида аёллар жанжаллашиши ортидан жавобгарликка тортилди

Текширув жараёнида аниқланишича, аёллар тиббиёт муассасасига тан жароҳатлари билан мурожаат қилмаган.

АҚШ авиацияси Эрондаги учта ядровий объект — Фордо, Натанз ва Исфаҳонга ҳужум уюштирди —Доналд Трамп

Трамп кейинги постида бу АҚШ, Исроил ва бутун дунё учун тарихий палла эканини таъкидлаган.

Данғарада томорқада 55 мингдан ортиқ кўкнори, 40 дан ортиқ наша ўстирилгани аниқланди

Тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.