Карантин даврида бир қатор хорижий телеканаллар очиқ режимда эфирга узатилади

Карантин даврида бир қатор хорижий телеканаллар очиқ режимда эфирга узатилади

26 мартдан Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор ҳолатга келгунга қадар «Индийское кино», «Дом Кино», «Disney», «Еuronews» ва «Discovery channel» телеканаллари очиқ режимда тарқатилади. Бу ҳақда АКТ вазирлиги расмий сайтида эълон қилинди.

Мазкур қарор коронавирус инфекцияси сабабли карантин шароитида уйда ёки изоляцияда бўлганларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида қабул қилинди.

Қайд этилишича, агар ушбу телеканаллар телетомошабинларнинг қурилмаларида мавжуд бўлмаса, қурилмадаги «автоқидирув» функциясидан фойдаланиб топиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!