Канада биринчи Leopard'ни Украинага юборди

Канада миллий мудофаа вазири Анита Ананд Twitter'даги саҳифасида Канада ҳукумати январь ойида ваъда қилган тўртта танкдан биринчи Leopard 2 танки Галифакс аэропортидан Украинага жўнатилганини маълум қилди.
"Канада Украина халқи билан бирга. Биз Украина Қуролли кучларини ғалаба қозониши учун зарур бўлган жиҳозлар билан таъминлашда давом этамиз", — деб ёзади Анита Ананд.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).