ЖССТ маймунчечакни расман пандемия деб эълон қилди

ЖССТ маймунчечакни расман пандемия деб эълон қилди

Дунёнинг 58 та давлатида 3,4 мингдан ортиқ маймунчечак касаллиги қайд этилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймунчечакни расман пандемия деб эълон қилди.

ЖССТ веб-сайтига кўра, маймунчечак эпидемияси соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат деб эълон қилинди. Ҳозирда энг кўп юқтирганлар Буюк Британия, Испания ва Германияда. Россияда расмий рўйхатга олинган ҳолатлар йўқ.

Маймунчечак касалланган одам ёки ҳайвон билан яқин алоқа ёки вирус билан ифлосланган материал орқали юқади.

Чечак белгилари - иситма, мушак оғриғи, бош айланиши, титроқ, шишган лимфа тугунлари. Бир-уч кундан кейин тошма пайдо бўлади.

Сўнгги пайтларда ўлим даражаси тахминан 3-6% ни ташкил қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!