ЖССТ ҳомиладор аёлларни COVID-19 вакциналари синовларига жалб қилмоқчи

ЖССТ ҳомиладор аёлларни COVID-19 вакциналари синовларига жалб қилмоқчи

Ҳомиладор аёллар COVID-19 дори ва вакциналари синов жараёнларига жалб қилиниши керак. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, ушбу тоифа вакиллари инфекция билан зарарланган тақдирда касалликнинг оғир кечиши хавфи мавжуд. Барча мамлакатларда ҳомиладор аёллар ўзи ва фарзандларининг ҳаётини ҳимоя қилиш учун вакциналардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак.

«Шунингдек, биз ҳомиладор аёлларни янги дорилар ва вакциналарнинг клиник синовларига қўшишга чақирамиз», деди Гебрейесус.

Унинг сўзларига кўра, олимлар ҳали кўкрак сутида Sars-Cov-2 вирусини учратишмаган ва ҳомиланинг коронавирус инфекцияси билан касалланиши жуда кам учрайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!