Жорий йилда Японияда 40 мингга яқин одам ўз уйларида ёлғизликда вафот этган

Жорий йилда Японияда 40 мингга яқин одам ўз уйларида ёлғизликда вафот этган

Жорий йилда Японияда 40 мингга яқин одам ўз уйларида ёлғизликда вафот этган. Уларнинг аксарияти кексалардир.

BBC Япония полицияси ҳисоботига таяниб ёзишича, камида тўрт минг кишининг жасади уларнинг ўлимидан бир ой ёки ундан кўпроқ вақт ўтиб топилган. Ёлғиз ўлганларнинг 130 нафари вафотидан бир йил ўтиб аниқланган. Уларнинг кўпчилиги (70%) 65 ёш ва ундан катталар.

Аввалроқ Япония Миллий Аҳоли ва ижтимоий хавфсизлик тадқиқотлари институти 2050 йилга бориб 10,8 миллионга яқин япониялик кекса ёлғиз яшашини маълум қилган эди. Ўша вақтга келиб Япониядаги ёлғизларнинг умумий сони 23,3 миллионга етиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг апрел ойида Япония ҳукумати ёлғизлик ва изоляцияга қарши курашишга қаратилган қонунчиликни жорий қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!