Жиззахда йўл четига ағдарилган юк машинаси йўловчиси вафот этди

Жиззахда йўл четига ағдарилган юк машинаси йўловчиси вафот этди

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 2 август куни соат 11:00 ларда 4Р-40 Даштобод-Зомин-Ғаллаорол автомобил йўлининг Бахмал тумани Музбулоқ маҳалласи ҳудудидан ўтган 107-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Музбулоқ маҳалласида яшовчи шахс ГАЗ-53 юк машинаси Зомин йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина йўл четига ағдарилиб кетган ва унинг салонида бўлган йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Бахмал тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!