2021 йилнинг 03 август куни интернет ижтимоий тармоқлари орқали “Карантин қоидаларини бажаришга мажбур бўлмаган ЙПХ ходими” ҳамда “Жиззахда ЙПХ ходимларига қонун ўқитилганми?” номли видео лавҳалар тарқалган.
Мазкур видео лавҳа юзасидан олиб борилган дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида 2021 йилнинг 31 июль куни Жиззах вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати отряди иккинчи сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори сафдор А.Норқулов хизмат тақсимотига асосан Жиззах шаҳар Шароф Рашидов шох кўчасининг вилоят ҳокимлиги рўпарасига хизматга жалб этилган бўлиб, шу куни соат 09:30ларда Шароф Рашидов шох кўчасида ҳаракатланиб келаётган “SPARK” русумли, 25V322DA давлат белгили транспорт воситаси ҳайдовчиси 2002 йилда туғилган Ф.Ш. “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 1.1 йўл чизиғини босиб ҳаракатланганлиги учун тўхтатилган ва ҳайдовчига нисбатан UZ-20 серияли, 25-104349-рақамли маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш жараёнида ҳайдовчи сафдор А.Норқуловга тиббий ниқобини тўғри тақмаганлигига ва маъмурий баённома билан танишиб чиқишига ҳамда ундан нусха олишига рухсат бермаганлигига эътироз билдириб, ушбу ҳолатларни қўл телефони орқали видео тасвирга олган ва ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Украинадан имкон қадар тезроқ хавфсизлик кафолатлари бўйича келишувга рози бўлишни талаб қилмоқда, деб ёзади Politico.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.