Жиззахда ОИТСга чалинганини била туриб, бошқа эркаклар билан жинсий алоқа қилган аёлга ҳукм ўқилди

Жиззахда ОИТСга чалинганини била туриб, бошқа эркаклар билан жинсий алоқа қилган аёлга ҳукм ўқилди

Светлана Иванова (Исми шарифи ўзгартирилган) 2018 йил 6 январдан буён Жиззах вилоят ОИТСга қарши кураш диспансери назорати остида туриб, бошқа шахсни ОИВ касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирмаслик тўғрисида огоҳлантирилган бўлсада, 2022 йил май ойи охирларида Шароф Рашидов тумани, Қахрамон маҳалласида жойлашган газ қуйиш шахобчасининг орқа томонида Қаюмов Қилич ва Хасанов Холбўталар билан ҳимоя воситасисиз жинсий алоқада бўлиб, уларга ўзининг ОИВ/ОИТС касаллигини юқтирганлиги ҳақида маълум қилмасдан, била туриб, ушбу касалликни юқтириш хавфи остида қолдириб, жинсий алоқада бўлган.

Бундан ташқари, С.Иванова 2022 йил июнь ойи бошларида Шароф Рашидов тумани, Тошкентлик маҳалласи ҳудудидаги дала ер майдонларида Қаюмов Қилич билан ҳимоя воситасисиз жинсий алоқада бўлиб, унга ўзининг ОИВ/ОИТС касаллигини юқтирганлиги ҳақида маълум қилмасдан, била туриб, ушбу касалликни юқтириш хавфи остида қолдириб, жинсий алоқада бўлган.

Суд мажлисида С.Иванова ўз айбига иқрорлик билдирмасада, унинг айби жабрланувчилар, гувоҳларларнинг кўрсатувлари, шунингдек, жиноят ишда мавжуд жиноят ишидаги С.Ивановага ЖКнинг
113-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тушунтирилганлиги ҳақидаги маълумотнома, С.Ивановада ўтказилган эпидемиологик суриштирув ва текширувлар хулосаси, жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг 2022 йил 29 июндаги С.Ивановани МЖтКнинг 190-моддаси билан ҳуқуқбузар деб топилганлиги ҳақидаги қарор нусхаси, сўроқ баённомалари, тушунтириш хатлари, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган ва баҳоланган бошқа далиллар билан ўз исботини топди.

Суд ҳукм қилди

С.Ивановага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 113-моддаси 4-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, суд залидан қамоққа олинди.

Зокир Худайбердиев,

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг раиси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!