Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди

ЖИБ Юнусобод туман суди судьяси Ойбек Ҳайитов раислигида “Биллур” ва “Ифтихор” МФЙда ўтган сайёр судда тўртта жиноят иши кўрилди.

Хусусан, 29 ёшли судланувчи автомашинасини Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Қулоқтепа кўчаси кўчаси бўйлаб, Амир Темур кўчаси томонидан Зенит кўчаси томонга бошқариб бориб, “Ғиждувон” кафеси қаршисига яқинлашган вақтида амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 53-банди талабларини бузган. Яъни, “Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак”, деб кўрсатилган талабларга риоя қилмаган. Қарама-қарши йўлдан мотоциклда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчини ўтказиб юбормай, йўналишини унга нисбатан чапдан ўнгга томон ўзгартириб, бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилмасдан ҳаракатланиши оқибатида автомашина ва мотоцикл орасида тўқнашув содир қилган.
Судланувчи ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга шу модда билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 1 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилдиЖиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилдиЖиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди

Яна бир жиноят иши бўйича В.Г. ва Р.М.га 168-модда 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилди ва ҳар икковига узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 115 баравари – 28.175.000 сўм жарима жазоси тайинланди.
“Ифтихор” МФЙда ўтган сайёр судда эса Б.К. ва М.Ж. ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланган ҳолда 12.250.000 сўм жарима жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!