Жазирамада энг яхши чанқоқни қондирадиган ичимлик маълум қилинди

Жазирамада энг яхши чанқоқни қондирадиган ичимлик маълум қилинди

Жазирама ҳавода энг яхши ичимлик бу икки марта сув билан аралаштирилган олма шарбати ҳисобланади. Бу ҳақда РИА Новости Россия ичимликларни ишлаб чиқарувчилар иттифоқи лойиҳаси раҳбари Людмила Хомичга асосан хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, олма шарбати чанқоқни қондириб, организмда туз балансини тиклайди. Эксперт канадалик олимлар тадқиқотлар натижаларига асосланди.

Экспертнинг сўзларига кўра, жазирама иссиқликда мевали ва нордон шарбатларни истеъмол қилиш керак. Уларни сув билан аралаштириш зарур. Шунингдек, мутахассис сабзавотли шарбатлар истеъмол қилишни маслаҳат берди. Чунки уларда мевали шарбатларга қараганда шакар миқдори камроқ бўлади.

Шу билан бирга, мутахассислар кунига уч стакандан кўп бўлмаган миқдорда шарбат ичишни тасвия қилади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!