Истеъдодли гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров америкалик Хикару Накамурага қарши тай-брекнинг ҳал қилувчи иккинчи партиясини ўтказди.
Хабарингиз бор, 1/4 финалнинг асосий икки учрашувида дуранг натижа қайд этилганди. Тай-брекнинг биринчи учрашувида қора доналарда ўйнаганига қарамай, Синдаров ғалаба қозонди. Иккинчи партияни оқ доналарда ўтказган ҳамюртимиз камбэк эвазига яна ғалаба қозонди.
Шу тариқа, америкалик номдор гроссмейстер Хикару Накамурани мураккаб кечган қарама-қаршиликда мағлубиятга учратган Жавоҳир Синдаров мукофот жамғармаси 750 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Freestyle Chess Grand Slam турнирининг 1/2 финалига йўл олди.
Накамура энди 1/4 финалда Нодирбек Абдусатторов сингари 5-ўрин учун курашни давом эттиради. Синдаров эса 1/2 финалда бошқа бир америкалик гроссмейстер Фабиано Каруанага қарши баҳс олиб боради. Бу учрашувлар эртага ўтказилади.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, феврал ойининг биринчи беш кунлиги нам об-ҳаво билан бошланади, республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади.
Украина футбол ассоциацияси (УФА) ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг Россиянинг яқин вақт ичида халқаро майдонга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларидан сўнг баёнот берди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.