Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль АҚШ Конгресси аъзоларини “аҳмоқлар” деб атади

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль АҚШ Конгресси аъзоларини “аҳмоқлар” деб атади

Daily Mail нашрининг ёзишича, бу Нью-Йоркда бўлиб ўтган еттинчи Глобал жамғармани тўлдириш бўйича конференция доирасида Жанубий Корея етакчисининг АҚШ президенти билан учрашувидан кейин содир бўлган.

У ерда Байден соғлиқни сақлаш кампаниясига 6 млрд $ ажратишни ваъда қилди. Молиялаштириш учун Конгресс розилиги талаб қилинади.

Юн Сок Ёль ва унинг ёрдамчилари тадбирни тарк этар экан, у шундай деди: “Агар бу аҳмоқлар уни (молиявий ҳужжатни) Конгрессда қабул қилмасалар, бу Байден учун жуда ҳурматсизлик бўлади”. Бу сўзларни журналистлардан бири тасодифан ёзиб олган.

Жанубий Кореянинг мухолиф Демократик партияси раҳбари Пак Хонг Геун воқеани “жиддий дипломатик муваффақиятсизлик” деб атади. Оқ уй бу ҳақда изоҳ бермади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!