Жанубий Корея аҳолисининг фақат ярми турмуш қуришга тайёр

Жанубий Корея аҳолисининг фақат ярми турмуш қуришга тайёр

Жанубий Корея аҳолисининг қарийб ярми турмуш қуришга тайёр, ярмидан камроғи келажакда фарзанд кўриш ниятида, деб ёзади Kazinform агентлиги The Korea Heraldга таяниб.

Президент ҳузуридаги Жамият ва аҳоли қариши масалалари қўмитаси Корея Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар институти томонидан 19 ёшдан 49 ёшгача бўлган 2000 нафар респондент ўртасида ўтказилган сўров натижалари билан ўртоқлашди.

Сўров натижаларига кўра, 1059 нафар турмуш қурмаган респондентлар орасида 51,7 фоизи келажакда турмуш қуриш ниятини билдирган.

Турмуш қуришга тайёр бўлган респондентларнинг энг кўп сони 30 ёшдан 34 ёшгача бўлганлардир.

Аёлларга қараганда кўпроқ эркаклар турмуш қуришга тайёр эканликларини билдиришган.

Барча 2000 респондентдан “фарзанд кўришни хоҳлайсизми”, деб сўралганда, энг кўп респондент "фарзандли бўлиш нияти йўқлигини" айтди.

Респондентларнинг 93,9 фоизи туғилишнинг камайиб бораётганини “ижтимоий муаммо” деб жавоб берган, кўпчилик бунга сабаб сифатида “меҳнат ва бола парваришини бирлаштиришдаги қийинчилик”ни кўрсатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!