Жаннат аҳли қандай кўринишда бўлади?

A A A
Жаннат аҳли қандай кўринишда бўлади?

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

"Жаннатга кирадиган биринчи гуруҳ (бошқа бир ривоятда: "Умматимнинг бир гуруҳи", дейилган) бадр кечасидаги тўлин ой янглиғ бўлади. Сўнг улардан кейингилари осмонда нур сочиб турган чарақлаган юлдуз каби бўлади. (Яна бир ривоятда: "Сўнг бундан кейин даражалар бўлади", дейилган.) Улар у ерда бавл қилмайдилар, ахлат чиқармайдилар, туфламайдилар, бурун қоқмайдилар. Тароқлари олтин, тупроқлари мушк, жуфтлари ҳурлардир (бошқа ривоятда: "Улардан ҳар бирининг иккитадан жуфти бор, гўзалликларидан болдирларининг илиги кўриниб туради. Улар ўртасида ихтилоф, бир-бирларини ёмон кўриш бўлмайди. Уларнинг қалблари бир қалбдек, эртаю кеч Аллоҳга тасбеҳ айтадилар", дейилган)"
(Муслим ривояти).     

Бир ривоятда: "Уларнинг хулқлари бир кишининг хулқидек, бўйлари оталарининг бўйидек (яъни, Одам алайҳиссаломнинг бўйларидек)", дейилган. Яна бир ривоятда: "Оталарининг бўйидек олтмиш зироъ бўлади", дейилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: "Жаннатда эркаклар кўпми ё аёллар?" деб сўрашганда:

"Ҳар бир киши учун иккита аёл бўлади, уларнинг болдирлари суягидаги иликлари гўштининг устидан кўриниб туради. Жаннатда бўйдоқ одам бўлмайди", дедилар.

Ибн Масъуддан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз дедилар: "Жаннат аҳлидан бўлган аёл (шунчалик гўзалки) болдирининг оқлиги етмишта зийнат ортидан ҳам билиниб туради, ҳатто илиги ҳам кўринади. Бу ҳол Аллоҳ таоло айтганидекдир: "Улар (яъни, ҳурлар софлик ва оқликда) гўёки ёқут ва маржонлардир" (Раҳмон сураси, 58). Чунки ёқут шундай тошки, агар унинг орасидан ип ўтказсанг, софлигидан у ип кўриниб туради" (Термизий ривояти).

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: 

"Агар жаннат аҳлидан бўлган бир аёл ер аҳлига кўринса, еру осмон ўртаси нурланиб, хуш бўйга тўлиб-тошади. Шубҳасиз, унинг бошидаги рўмоли дунё ва ундаги барча нарсадан яхшидир" (Бухорий ривояти).

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

"Жаннат аҳли соқолсиз, кўзлари тим қора бўлади. Уларнинг ёшлиги кетмайди (яъни, қаримайдилар) ва кийимлари ҳам эскирмайди" (Термизий ривояти).

Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Жаннат аҳли жаннатга соқолсиз, кўзларига сурма суртилган ҳолда ёшлари ўттиз ёки ўттиз уч бўлиб киради".

Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

 "Жаннат аҳли соқолсиздир. Фақат Мусо ибн Имроннинггина киндигигача соқоли бўлади".

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу айтадилар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: 

"Агар жаннатдаги тирноқчалик бир нарса дунёга кўринса, бутун еру осмон ўртасидаги нарсалар зийнатланиб, яшнаб кетади. Агар жаннат аҳлидан бир киши чиқиб, енгини кўрсатса, қуёшнинг нури йўқолади, худди юлдузнинг нурини қуёш йўқотганидек" (Термизий ривояти).

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

"Киши ёш ўладими, қари ўладими, жаннатда ўттиз ёшда бўлади, ундан ошмайди, камаймайди ҳам. Дўзах аҳлиники ҳам шундай бўлади".

Юқорида Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда жаннатда ҳар бир киши учун иккитадан аёл бўрилиши айтилди. Бу хабардан жаннатда аёллар эркаклардан кўп бўлиши тушунилади. Ваҳоланки, Имрон ибн Ҳусайн розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: "Аёллар жаннатда камчиликдир", деб уларнинг эркаклардан камлиги, аксинча, дўзахда кўпчиликни ташкил этиши айтилган. Бу ҳақда уламоларимиз турлича фикрлар билдиришган. Шулардан бири: мутлақ аёл зоти жаннатда эркаклардан кўп бўлади, бу тўғри. Аммо бу кўплик жаннатда яратилган ҳурларнинг ҳисобига кўра.

Дунёда яшаб ўтган аёллар эса, жаннатда эркаклардан оз бўлади. Бу дунё аёллари дўзах аҳлининг кўпчилигидир.

Жаннатда дунё аёлларининг камлиги ҳақидаги ҳадис аёллар дўзахдалик пайтлари назарда тутиб айтилган бўлса, ажабмас. Қачонки, дўзахдаги аёллар шафоат ва Аллоҳ таолонинг раҳмати туфайли дўзахдан чиқса, ҳатто "Лаа илаҳа иллаллоҳ" деган бирорта аёл қолмасдан жаннатга кирса, ўшанда аёллар жаннатда эркаклардан кўп бўлиб, ҳар бир эркакка дунё аёлларидан иккитасидан берилади. Ҳурлар эса кўп-кўп ато этилади. Худди шу маънода Абу Саид Худрийдан ривоят бор: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: 

"Жаннат аҳлининг энг қуйи даражадагиси учун саксон мингта хизматчи ва етмиш иккита аёл (жуфт) бўлади" (Термизий ривояти).

Яна шу маънодаги ҳадисни Абу Муҳаммад Доримий ҳам Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

"Тароқлари олтин, кумуш, тутатқилари хушбўй бўлади", деган сўз хусусида баъзиларда шундай фикр туғилиши мумкин: "Жаннатда соч тарашга не ҳожат, ваҳоланки, сочлари тўзимаса, кир бўлмаса; тутатқига не ҳожат, ўзларининг ҳидлари мушкданда хушбўйроқ бўлса?"

Уларга шундай жавоб берилади: Жаннат аҳлига берилажак неъматлар, кийимлар уларнинг авратларини ёпишга муҳтожликлари учун эмас, уларнинг еб-ичиш, таомлари очликдан эмас, шароб, май кабилар чанқоқ сабабли эмас, хушбўй тутатқилар тутатилиши ҳам уларнинг ёқимсиз ҳиди бўлишидан эмас. Балки буларнинг ҳаммаси доимий лаззат, узлуксиз неъматдир.

Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломга айтган сўзни эсланг: "Шубҳасиз, сен у жойда (яъни, жаннатда) оч-яланғоч қолмайсан. Ва у жойда ташна ҳам бўлмайсан, иссиқда ҳам (иссиқдан қийналиб ҳам) қолмайсан" (Тоҳо сураси, 118—119).

Бунинг ҳикмати шуки, Аллоҳ таоло жаннат эгаларини жаннатда дунёда неъматлантирмаган неъматлар билан неъматлантиради ва уларга Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган нарсаларни зиёда қилиб беради.

Худди шундай фикр дўзах аҳли ҳақида ҳам бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло: "Ўшанда (яъни, дўзахга ташланганларида) улар бўйинларида кишан ва занжирлар билан қайноқ сув томонга судралурлар, сўнгра оловда ёндирилурлар" (Ғофир сураси, 71);

"Зеро, Бизнинг даргоҳимизда (кофирлар учун тайёрлаб қўйилган) кишанлар ва (уларни куйдириб озор берувчи) олов-дўзах бордир" (Муззамил сураси, 12), деган.

 Бас, Аллоҳ таоло уларни дунёда азобламаган азоблари билан азоблайди. Шаъбий айтади: "Аллоҳ таоло дўзахийларни қочиб кетмаслиги учун кишанлайди, деб ўйлайсанми? Йўқ, Аллоҳга қасамки, ундай эмас! Улар кўтарилишни хоҳласалар, бу кишанлар уларга оғирлик қилиб, босади ва бўш ҳолатда азоблангандан кўра қаттиқроқ азобланади".

Ибн Муборак айтадилар: "Бизга Саид ибн Абу Айюб Уқайл ибн Шиҳобдан ушбу ҳадисни айтди: "Жаннат аҳлининг тили арабча, қабрдан чиққанларида сурёний бўлади".

Суфён айтади: "Бизларга етдики, инсонлар қиёмат куни жаннатга киришларидан олдин сурёний тилида гапиради. Жаннатга кирганларидан кейин араб тилида сўзлашадилар". 

“Жаннат васфи” китобидан


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди

Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.

Маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилади

Маданият вазири коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб судланади.

Юраги уриб турган бемор ўлганга чиқарилди ва унинг ички аъзоларидан фойдаланишди

Органларни харид қилиш ташкилотлари шифокорларни беморларга ўлимни тезлаштирадиган дориларни юборишга ундамоқда.

Маҳмуд Мурадов: "Тахминан 700 минг АҚШ доллари минусга кирдим"

Muradov Professional League ММА ташкилоти нима учун мусобақалар ташкил қилмаётганининг сабаби ҳам айтилди.

Ҳиндистон ўз талабаларига Ўзбекистондаги университетда ўқишни тақиқлади

Душанба куни Ҳиндистон Тиббиёт Кенгаши (NMC) тиббиёт йўналишидаги абитуриентларга Марказий Америкадаги учта ва Ўзбекистоннинг бир тиббиёт университетига бакалавриат даражасида тиббий таълим олишдан қатъий тийилишни қатъий тавсия қилди.

Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бутун дунё эътиборини тортмоқда

Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!

Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади

Сўнгра беморнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, бирор-бир тиббий кўрсатма бўлмагани ҳолда унинг “чап оёқ сон соҳасини ампутация қилиш” режасини ишлаб чиққан.

Бугундан мижозларга кредит ажратишда янги тартиб кучга киради

Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.

Исроил Туркиянинг қароридан безовта бўлмоқда

Шунга қарамай, улар турк ҳаво кучлари сафига қўшилса, Анқаранинг тийиб туриш имкониятларини сезиларли даражада кучайтиради.

Ер тезроқ айлана бошлади – тадқиқот

Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Украина Россия қўмондонларидан бирини ўлдирди

Бу ҳақда "Хортица" тезкор-стратегик кучлар гуруҳи баёнотида айтилмоқда.

Назарбоев бойлик рейтингида Трампдан ўзиб кетди

Жаҳон сиёсатидаги энг бадавлат раҳбарларнинг ушбу рўйхатига амалдаги ва собиқ давлат раҳбарлари киради.

«Ўзга сайёраликлар йўлда»

Аммо баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, бу ниқобланган ўзга сайёраликлар кемаси бўлиши мумкин.

“Cobalt датчики кўрсатган ҳароратга ишонаверманг” — иқлимшунос огоҳлантирди

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовга кўра, Cobalt автомобилларидаги ҳарорат датчиклари Ўзбекистон иқлимига тўлиқ мослаштирилмаган.

"Улар бошқа халқларга қадриятлар ёки тинчлик ҳақида гапириш ҳуқуқига эга эмаслар"

ОАВда Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ининг баёноти тарқалди.

Туркияда ўрмонларга атайлаб ўт қўйиш ҳолатлари аниқланди — Туркия Ички ишлар вазири

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари сайёҳлар орасида машҳур бўлган Бодрум, Мармарис ва Манавгат ҳудудларига яқинлашган

Таиланд–Камбоджа можароси туристик ҳудудларга яқинлашмоқда

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги қуролли тўқнашувлар машҳур сайёҳлик шаҳарлар — Паттайя ва Бангкокдаги туризм салоҳиятига таҳдид солмоқда.

Самарқандда янги Tracker ёниб кетди

Хабарга кўра, воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:43 да етиб бориб, ёнғин соат 16:53 да ўчирилган.

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги жанглар денгизбўйидаги курортларга яқинлашди — ОАВ

Бу ҳудудлар Бангкокдан атиги 200 км, машҳур Паттая курортидан эса 150 км узоқликда жойлашган.

Эронда жангарилар суд биносига ҳужум уюштирди, қурбонлар бор

Маълумотларга кўра, суд биноси ташқарисида ҳам отишмалар бўлган, бино атрофидаги йўловчилар ҳам ўққа тутилган.

Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

Адвокат маҳкумни қамоқдан чиқариш эвазига 30 минг доллар сўраган.

Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилган шахс Озарбайжонда қўлга олинди

Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси хабар берди.

Қашқадарёда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс қўлга олинди

У ушбу таълим учун ҳар бир ўқувчидан 100 АҚШ доллари миқдорида тўлов олган.

Филиппиндаги тошқинлар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди

Яна 11 киши бедарак йўқолди хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди

Россиянинг «Ангара» авиакомпаниясига тегишли Ан-24 самолёти 24 июл куни Амур вилоятида ҳалокатга учради.

Грецияда йирик ўрмон ёнғини: бир нечта қишлоқ аҳолиси мажбуран эвакуация қилинди

Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.

АҚШ Гарвард университетининг чет эллик талабалар учун визага ҳомийлик қилиш ваколати устидан тергов бошлади

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ижтимоий тармоқда ёзди.

Ғазода очлик хавфи: 100 дан ортиқ инсонпарварлик ташкилоти огоҳлантирди

Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.

Украинада коррупцияга қарши органлар ваколатлари чекланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди

Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Россия ва Украина учрашувларининг учинчи раундида тинчлик шартлари муҳокама қилинади

Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.

Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.

Ўзбекистонликлар 1 миллиарддан ошиқ пулини Лабубуга ишлатиб юборишди

Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.

Тошкент вилоятида ЙПХ машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

ЙҲХБ хабарига кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.

Украинада Mirage 2000 қирувчи самолёти қулаб тушди

Украина ҳарбийларининг маълумотига кўра, парвоз вақтида авиация техникасида носозлик юзага келган.