Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти компютер ўйинига ружу қўйиш ва кўп ишлаб ҳолдан тойишни расман касаллик деб тан олди. Улар энди Касалликлар халқаро таснифи рўйхатига киритилди. Ҳужжат 2022 йилнинг январидан кучга киради.
Видео ва компютер ўйинларига мубтало бўлиш энди расман руҳий бузилиш ҳисобланади.
Бу касалликка ташхис қўйилиши учун бир йил давомида одамда унинг оилавий, ижтимоий, таълим ва касбий ҳаётига таъсир қилувчи хасталик белгилари кузатилиши керак.
Шунингдек ишлаб ҳолдан тойиш энди касаллик деб ҳисобланади. Илгари унга хасталикнинг сабаби деб қаралар эди. Энди ҳолдан тойишга сабаб бўладиган иш ёки муҳит касалликка шароит яратувчи муҳит ҳисобланади ва бартараф этилиши лозим бўлади.
Бу нега муҳим: энди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига аъзо давлатлар меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатларини ЖССТ талабларига мувофиқлаштиришлари ва ушбу касалликларнинг олдини олиш чораларини кўришлари шарт.
Компютер ўйинлари саноати вакиллари ўйинга ружу қўйиш касаллик сифатида тан олинишига қарши чиқишган, уни касаллик деб тан олиш учун етарли асос йўқлигини айтишган эди. Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 72-сессиясида у рўйхатга киритилди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Украина Қуролли Кучлари 3-штурм бригадаси қўмондон ўринбосари Андрей Жорин фронтдаги вазиятни «жуда оғир» деб баҳолади ва ёз ҳамда куз ойларини мураккаб давр сифатида тасвирлади.
Бу эса у Украинадаги литий осон олинадиган ягона кон эканлигини билдиради. Мазкур ҳудудда литийдан ташқари тантал, ниобий, бериллий, рубидий ва сезий каби нодир металлар ҳам мавжуд.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.