Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италия чорвадорлари уюшмаси (AIA) бош директори Мауро Донда ва Италия миллий қуёнчилик уюшмаси (ANCI) президенти Серджо Помпа билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Мулоқот чоғида ушбу уюшмалар мамлакатимиз идоралари ва тадбиркорлари билан бир неча йилдан бери олиб бораётган ҳамкорлиги натижасида эришилган катта ютуқ – Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида барпо этилган дунёдаги энг йирик ва энг замонавий қуёнчилик мажмуаси фаолияти муҳокама қилинди.
Италия технологиялари асосида барпо этилган қуёнчилик мажмуаси йилига 2 миллион қуён етиштириш, 2 минг тонна қуён гўшти, қуёнлар учун 80 минг тонна тўлиқ рационли омухта ем ишлаб чиқариш қувватига эга. Жараёнлар чиқиндисиз услубда ташкил этилган бўлиб, бу ерда 36 минг тонна табиий ўғит ҳам ишлаб чиқарилади, қуён терилари эса қайта ишлашга йўналтирилади.
Мамлакатимизда яратилган корхонанинг асосий афзаллиги – бу ерга Италия томонидан энг юқори сифатли генетик материал ва наслли қуён урғочилари етказиб берилган. Натижада корхона наслли қуёнлар авлодини кўпайтириш имкониятига эга бўлган.
Италия миллий қуёнчилик уюшмаси мутахассислари корхона билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, барча жараёнларни онлайн тарзда кузатиб боради. Бунинг натижасида ҳайвонлар соғлиги, берилаётган ем таркиби, қўлланиши лозим бўлган дориворлар бўйича тавсиялар берилади.
Ҳозирда корхона қуён гўштини қўшни бозорларга муваффақиятли экспорт қилмоқда ва янги салоҳиятли импортчи мамлакатлар билан музокара олиб бормоқда.
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.
Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.
2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.
Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.
Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.
Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.
Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.
АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.