Истисқо намози қандай ўқилади?

Истисқо намози қандай ўқилади?

Бу йил куз фасли ёғингарчиликсиз ўтаётгани, яқин кунларда ҳам ёмғир кутилмаётгани эътиборидан республикамизнинг барча масжидларида истисқо намозини ўқиш мақсадга мувофиқ, деб топилди.

Истисқо намозини адо этиш учун катта жамоат бўлиши эътиборидан истисқо намозини жума намози вақтида адо этиш айни муддаодир. Зеро, ривоятларда пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам жума намози вақтида истисқо дуосини ўқиганлари келтирилади.

Фиқҳий китобларимизда истисқо намозидан олдин унга руҳан тайёргарлик кўрилиши баён этилган. Жумладан, ўтган гуноҳларни ёдга олиб, унга тавба қилиш, истиғфор калимасини кўп айтиш, ўзгаларнинг ҳақини адо этиш, қарзларни узиш, ўзаро аразлашганлар бўлса ўртани ислоҳ қилиб, бир-бирларидан розилик олишлари, моддий имкониятга эга кишилар камбағал ва муҳтожларга садақа ва эҳсон тарқатишлари тавсия этилади.

Демак, эртага ўқиладиган истисқо намози жума намозининг фарзи ва ундан кейинги тўрт ракатли суннатини адо этиб бўлгандан кейин ўқилади. Намоз бошланиши олдидан муаззин жамоатни сафланишга чорлаши билан саф тортилади. Намозга ният қилишда: “Икки ракатли истисқо намози ўқишни ният қилдим, ҳозир бўлган имомга иқтидо қилдим”, дейилади. Истисқо намози икки ракат, худди жума намозидек адо этилади. Намоздан кейин имом қавмга юзланган ҳолда тик туриб қисқача хутба қилади. Хутбадан кейин қиблага юзланиб тик турган ҳолда дуо қилади. Жамоат эса, ўтирган ҳолида имомнинг дуосига “омин” деб туради.

Имом ҳар гал “Аллоҳумма” деб дуо қилганида, жамоат “Омин”, деб туриши айни муддаодир. Чунки, “омин” калимаси “ижобат қил”, “қабул қил”, “шундай бўлсин”, деган маънони англатади.

Истисқо дуоси

اللَّهُمَّ أَغِثِ الْقُلُوبَ بِالْإِيمَانِ، وَالْأَرْضَ بِالْمَطَرِ وَالْهَتَّانِ، اللَّهُمَّ أَنْتَ اللهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، أَنْتَ الْغَنِيُّ وَنَحْنُ الْفُقَرَاءُ، أَنْزِلْ عَلَيْنَا الْغَيْثَ وَلَا تَجْعَلْنَا مِنَ الْقَانِطِينَ، اللَّهُمَّ اسْقِنَا وَأَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، غَيْثًا مُغِيثًا، هَنِيئًا مَرِيئًا، مُجَلِّلًا سَحًّا، عَامًّا دَائِمًا، نَافِعًا غَيْرَ ضَارٍّ، عَاجِلًا غَيْرَ آجِلٍ، اللَّهُمَّ تُحْيِي بِهِ الْبِلَادَ، وَتُغيثُ بِهِ الْعِبَادَ، وَتَجْعَلُهُ رَحْمَةً لِلْحَاضِرِ وَالْبَادِ، اللَّهُمَّ سُقْيَا رَحْمَةٍ لَا سُقْيَا عَذَابٍ وَلَا هَدَمٍ وَلَا بَلَاءٍ وَلَا غَرْقٍ، اللَّهُمَّ أَنْبِتْ لَنَا الزَّرْعَ، وَأَدِرَّ لَنَا الضَّرْعَ، وَأَنْزِلْ عَلَيْنَا مِنْ بَرَكَاتِكَ، وَاجْعَلْ مَا أَنْزَلْتَهُ قُوَّةً لَنَا عَلَى طَاعَتِكَ، وَبَلَاغًا إِلَى حِينٍ.

اللَّهُمَّ إِنَّا خَلْقٌ مِنْ خَلْقِكَ، فَلَا تَمْنَعْ عَنَّا بِذُنُوبِنَا فَضْلَكَ }رَبَّنَا لَا تُؤَاخِذۡنَآ إِن نَّسِينَآ أَوۡ أَخۡطَأۡنَاۚ رَبَّنَا وَلَا تَحۡمِلۡ عَلَيۡنَآ إِصۡرٗا كَمَا حَمَلۡتَهُۥ عَلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِنَاۚ رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلۡنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِۦۖ وَٱعۡفُ عَنَّا وَٱغۡفِرۡ لَنَا وَٱرۡحَمۡنَآۚ أَنتَ مَوۡلَىٰنَا فَٱنصُرۡنَا عَلَى ٱلۡقَوۡمِ ٱلۡكَٰفِرِينَ{ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Маъноси:

“Ё Аллоҳ, бизга фойдали, сероб, равон, баракотли, зиёда ва кўп ёмғир ёғдиргин! Кечикмаган ҳолда, тезда ёғсин. Зарарсиз ва фойдали бўлсин!”
“Ё Аллоҳ! Қалбларни иймон билан, ерни эса ёмғир ва майин томчилар билан сероб қил.
Ё Аллоҳ! Сен Ўзинг Аллоҳсан, Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен Бой Зотсан (беҳожатсан), биз эса камбағал (муҳтож) бандалармиз. Бизга қут-баракали ёмғир ёғдиргин ва бизни ноумид бўлувчилардан қилиб қўймагин.
Ё Аллоҳ! Бизни сероб қил ва ёрдам бер! Ё Аллоҳ! Ёрдам бер! Ё Аллоҳ! Ёрдам бер! Ё Аллоҳ! Ёрдам бер! Ёғиши билан мадад берувчи, ош бўлувчи, ёқимли, давомли, кенг қамровли, доимий, фойдали, зарарсиз, кечиктирилмасдан тезроқ бўлган ёмғир билан ёрдам бер!
Ё Аллоҳ! Сен у ёмғир билан юртларни тирилтирасан, бандаларни нажот бериб сероб қиласан, ва уни ҳозирга ва келажакка (шаҳарда ва чўлда яшовчиларга) раҳмат қилиб қўясан. Ё Аллоҳ! Бу раҳмат ёмғири бўлсин, азоб, вайронагарчилик, бало ва ғарқ қилиш ёмғири бўлмасин!
Ё Аллоҳ! Биз учун экинларни ундириб, сутли ҳайвонларнинг сутидан барака бериб, Ўз баракотларингни бизга нозил қил. Ва Сен нозил қилган нарсани биз учун Сенинг тоатингга (ибодатимизга) қувват ва белгиланган вақтгача (яшашимизга) етказгувчи восита қилгин.
Ё Аллоҳ! Биз Сенинг яратган жонзотларингнинг бир қисмимиз. Шундай экан, гуноҳларимиз туфайли Ўз фазлингни биздан ман қилиб қўймагин.
Эй Раббимиз! Агар унутсак ёки хато қилсак, бизни жазоламагин.
Эй Раббимиз! Биздан олдингиларга юклаган оғир юкни бизга юкламагин.
Эй Раббимиз! Тоқатимиз етмайдиган нарсани зиммамизга олмагин. Ва бизни афв эт, мағфират қил ва раҳм айла. Сен бизнинг Хожамизсан. Бас, Ўз раҳматинг билан, эй Раҳмлиларнинг Раҳмлиси!”.
***

Истисқо дуосидан кейин доимгидек Қуръон тиловат қилиниб, жамоат ва бошқа дуо сўраганлар ҳақига дуо қилинади.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасида портлаш рўй берди (видео)

Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Россияда хизмат кўрсатган мураббий: «Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда ҳеч нарсага даъво қила олмайди»

Россияда хизмат кўрсатган мураббийи Игорь Коливанов Ўзбекистон терма жамоасига Жаҳон чемпионати–2026да ишонмаслигини айтиб ўтди.

Келаётган ҳафта Ўзбекистонда совуқ ҳаво кутилмоқда

"Ўзгидромет" ҳаво ҳарорати тушиши ва кучли шамоллар ҳақида огоҳлантирди.

Жаҳон чемпионати-2026 мезбони Ўзбекистонга 50 минг доллар таклиф қилди

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида бир қатор жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирмоқда.

Сирдарёдаги портлашда қанча одам ҳалок бўлди?

Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.

Россия Сибир дарёлари сувини Марказий Осиё билан бўлишмайди — олимлар фикри

Иқтисодий сабаблар: профессор Михаил Болговга кўра, лойиҳа жуда қиммат ва инвесторлар йўқ. Экологик ва иқтисодий оқибатлар ҳам аниқ эмас.

Юрген Клопп "Реал"га қандай талаблар қўйгани маълум бўлди

Хаби Алонсо Ла Лигада кетма-кет учта дурангдан кейин босим остида қолмоқда. Миш-мишлар олами дарҳол фаоллашди - "Реал" билан гоҳ Зинедин Зидан, гоҳ Юрген Клоппни боғлашмоқда.

Пенсионерлар ер ва мол-мулк солиғидан озод этилдими?

Солиқ кодексининг 421-моддасига кўра, пенсионерлар мол-мулк солиғидан имтиёзга эга.

Opta суперкомпьютери Жаҳон чемпионати фаворитини тахмин қилди

Opta суперкомпьютери Испания терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворити деб атади.

Москва суди фақат Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ишга олиниши кўрсатилган эълонларни тақиқлади

Шу билан бирга, суд прокуратуранинг фақат "славян миллатига мансуб шахсларни" ёллашга қарши даъвосини қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Муҳаммад Салоҳ жазоланадиган бўлди

Яқинда "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ клуб ва бош мураббий Арне Слотдан норозилигини очиқчасига билдирган эди.

Бомба ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда бош прокуратура маълум қилди.

Зеленский Трампни хафа қилди (видео)

Бу ҳақда Америка етакчиси Жон Кеннеди номидаги саҳна санъати марказида журналистларга маълум қилди.

Маск Европа Иттифоқи ҳақида кескин фикр билдирди

Америкалик миллиардер Илон Маск Европа Иттифоқини (ЕИ) тарқатиб юбормасликка чақирди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган.

Бугундан Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади

8-9 декабрда Ўзбекистоннингбўйича баъзи жойларида ёмғир ёғади

Франция Евросиёдан Россия активларини яшириб, €18 млрд "репарацион кредит" учун сақламоқда

Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.

Украинага “репарация” кредити берилган тақдирда Германия унинг энг йирик кафили бўлади

Бельгия Россиянинг музлатилган маблағларидан фойдаланишга қарши, Москва эса буни “ўғирлик” деб атамоқда.

Бенинда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди

Бенин президенти Патрис Талон мамлакатдаги давлат тўнтаришига уриниш барбод бўлганини расман эълон қилди.

Эквадор қамоқхонасидаги тўқнашувда 9 киши ҳалок бўлди

Эквадорнинг Эль-Оро вилояти, Мачала шаҳридаги қамоқхонада маҳбуслар орасидаги тўқнашувда дастлабки маълумотларга кўра, 9 киши ҳалок бўлди.

Умеров Зеленскийга АҚШ расмийлари билан Флоридадаги музокаралар бўйича “батафсил ҳисобот” беришини айтди

"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.

ҲАМАС қатор шартлар бажарилса, қурол ташлашга тайёрлигини билдирди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.

АҚШ Украинага ёрдам учун 800 миллион доллар ажратади

Маълумотларга кўра, АҚШ Конгрессида ушбу ҳужжат бўйича овоз бериш жараёнлари шу ҳафта бошланиши кутилмоқда.

Нетаньяху: Исроил армияси Суриянинг жанубидаги оккупация қилинган ҳудудларни тарк этмайди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга кўра, Башар Асад режими ағдарилганидан кейин Исроил армияси томонидан назоратга олинган Сурия жанубидаги ҳудудлардан чиқиш режалаштирилмаган.

Луврдаги сув сизиши натижасида юзлаб китобларга зарар етказди

Париждаги Лувр музейининг Миср бўлимида содир бўлган сув сизиши натижасида юзлаб китоб ва архив материаллари зарарлангани маълум қилинди.

Оммавий иммиграция “Америка орзуси”ни ўғирламоқда — АҚШ вице-президенти

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс оммавий миграция мамлакат иқтисодий адолати ва ўрта табақа имкониятларига “сериоз таҳдид” солаётганини таъкидлади.

Актўбеда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 5 киши ҳалок бўлди, уларнинг 2 нафари ўзбекистонлик

Вафот этганлар ва жабрланганларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қарийб 1 млрд сўмлик ҳорижий валютанинг чет элга чиқиб кетиши тўхтатиб қолинди

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖССТ: Дунёда безгакдан ўлим ҳолатлари ортмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.

Индонезияда сув тошқини ва кўчкилар туфайли ҳалок бўлганлар сони 753 нафарга етди

Индонезияда кечги кунларда кузатилган кучли ёмғирлар оқибатида юз берган сув тошқини ва кўчкилар қурбонлари сони 753 нафарга етгани маълум қилинди.

BBC: Покистон ва Афғонистон чегарасида яна қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтди, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор

"Тун давомида Спин-Болдакдан қочқинлар оқими келган. Қўшни аҳоли пунктларининг аҳолиси ҳам ҳудудни тарк этмоқда", — дейди нашр манбаларидан бири.

Халқаро ёрдам қисқариши сабаб 2025 йилда беш ёшгача бўлган 4,8 миллион бола вафот этди

2025 йил давомида беш ёшгача бўлган 4,8 миллион боланинг вафот этгани қайд этилди. Бу кўрсаткич 2024-йилга нисбатан 200 минг нафарга кўп.

ҲАМАС Ғазо секторидаги бошқарувни топширади – Al Arabiya

Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.

Афғонистонда 13 ёшли бола оиласининг қотилини 80 минг киши олдида қатл қилди

Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.

NATO Шимолий Европа мудофасини бошқариш штабини Нидерландиядан АҚШга кўчирмоқда

5 декабрдан бошлаб Дания, Швеция ва Финландия мудофасини режалаштириш учун Нидерландиянинг Брюнсюм шаҳридаги оператив штаб ўрнига Қўшма Штатларнинг Норфолк шаҳридаги қўмондонлик жавобгар бўлади, дея хабар бермоқда нашр NATO'нинг расмий баёнотига таяниб.