Коррупция иши бўйича ҳибсга олинган Истанбул мэри Экрем Имомўғли ўз тарафдорларини “тушкунликка тушмасликка ва умидни йўқотмасликка” чақирди. Бу ҳақда сиёсатчи Х ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.
Риа НОВОСТИнинг ёзишича, Туркия суди коррупцияда гумон қилинаётган Истанбул ҳокими Экрем Имомўғлини ҳибсга олишга қарор қилди, деб хабар берди якшанба куни "Сöзcü" телеканали. Бироқ иккинчи террор иши бўйича терговда ҳибсга олиш ҳақидаги сўров рад этилди, дея хабар бермоқда "Стар" газетаси расмий манбаларга таяниб. Имомўғли билан бирга бир қатор юқори лавозимли амалдорлар ҳибсга олинган, жами 90 дан ортиқ киши суд ишида иштирок этмоқда. "Ҳалк ТВ" телеканали хабарига кўра, Имомўғлу уни ҳибсга олиш ҳақидаги суд қарори устидан шикоят қилиши мумкин. Фақат Конституциявий суд шубҳасиз якуний қарор қабул қила олади.
Расмийлар хавфсизлик чораларини кучайтириб, шаҳарда ҳар қандай митинг ва намойишларни тақиқлаганига қарамай, Истанбул мэрининг ҳибсга олиниши оммавий норозиликларга сабаб бўлди.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Имомўғлининг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазиятни изоҳлар экан, мухолифатнинг полиция ва суд тизимига сиёсий босим ўтказишга уринишлари ҳақида гапирган эди. Туркия адлия вазири Йилмаз Тунч, ўз навбатида, Имомўғли ҳибсга олинганидан кейин кўча намойишларини бошламасликка чақириб, бу ҳолатнинг Эрдўғон билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.