Исроил ва Фаластиннинг ХАМАС гуруҳи ўртасидаги зиддият Ғазо секторида 34 ва Исроилда икки боланинг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда ЮНИСEФнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича вакили Жулиет Тума маълум қилди, деб хабар беради "РИА Новости".
"ЮНИСEФга келган хабарларга кўра, 10 майдан бери Ғазо секторида 34 бола ўлдирилган. Шундай қилиб, ўтган тўрт кун ичида 34 нафар фаластинлик бола ўлдирилди, бу жуда катта рақам. Шунингдек, Исроилда икки бола вафот этди”, деди Тума.
Бундан ташқари, 14 май куни Ғазо секторидаги 35 та мактаб ва Исроилдаги учта мактаб зарар кўрди, деб ёзади ЮНИCEФ твиттердаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ҳукуматининг Қуддусдаги бир неча араб оилаларини уйларидан ҳайдаб чиқариш тўғрисидаги қарори ва ундан кейинги намойишлар ортидан 10 май куни Исроил ва ХАМАС ўртасида қуролли тўқнашув бошланди. 10 май куни гуруҳ Исроил ҳудудига қатор ракета ҳужумларини уюштирди. Бунга жавобан, ИД Ғазо секторини ўққа тутишни бошлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.