Кац Эрдўғанни «ҲАМАСни қўллаб-қувватлаш учун Туркияни диктатурага айлантирганликда» айблаб, президентнинг мамлакатни ёқиб юбораётгани акс этган сунъий интеллект тасвирини кўрсатди. Туркия вазирлари ва расмийлари тарқаб кетган бу постдан ғазабланди.
Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кац жума куни турк тилида твит ёзиб, Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонга қаттиқ ҳужум қилди ва уни Туркияни диктатурага айлантирганликда айблади. Кац Эрдўғаннинг Туркияни ёқиб юбораётгани акс этган сунъий интеллект суратини илова қилганидан кейин бу твит Туркияда оммавий ахборот воситаларининг ғазабига сабаб бўлди.
"У бутун эркин дунё позициясига қарши, фақат ҲАМАСнинг қотиллари ва зўрловчиларини қўллаб-қувватлаш учун Туркияни диктатурага айлантирмоқда. Туркияда 57 миллион фойдаланувчиси бўлган Инстаграмни блоклаяпти, исроиллик спортчи Турк спортчисини енггани учун спорт кўрсатувларини тўхтатяпти. Туркия билан ҳеч қандай ҳарбий можаро бўлмаган демократик давлатга бостириб кириш билан таҳдид қилган ва савдо алоқаларини узиб, турк экспортчиларига йилига 6 миллиард доллар зарар етказмоқда”, дея пропаганда ишларини амалга оширган Кац ўз твитида.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) интизом қўмитаси Исроил футбол ассоциациясини (IFA) кўплаб қоидабузарликлар учун жаримага тортди, деб хабар бермоқда Lequipe ФИФА расмий сайтига таяниб.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.