Исроил расмийлари "статус-квони бузганидан фахрланмоқда"

Al-Jazeera: Биз босиб олинган Шарқий Қуддусдан бўлган сиёсатшунос ва Фаластин Озодлик Ташкилотининг собиқ маслаҳатчиси Хавиэр Абу Эид билан суҳбатлашдик. У Қуддуснинг Фаластин насронийлари тарихида "жуда муҳим ўрин" тутишини тушунтирди.
"Биз Исроил босқинчилиги барча фаластинликларга қандай таъсир қилаётганини тушунишимиз керак. Чунки бу ерда маълум бир тушунча бор. У статус-кво деб аталади. Бу тушунча Исроил давлатидан бир неча аср олдин тузилган жуда қадимий келишувга асосланади," деди у.
Мавжуд тартиб - статус-квога кўра, "Ал-Ақсо масжиди ва Муқаддас қабр каби христиан ва мусулмонларнинг муқаддас жойларига ҳурмат билан муносабатда бўлиниши керак," деб изоҳ берди у.
Шундай бўлса-да, у "Исроил ҳукумати амалдорлари исроиллик муҳожирларга Ал-Ақсо масжидида ибодат қилишга рухсат бериш орқали Ал-Ақсо масжиди мажмуасидаги мавжуд тартибни бузаётганлиги билан фахрланмоқда," деб таъкидлади.
Унинг айтишича, Исроил ҳокимияти "бу [Пасха] байрамида жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган Зайтун тоғини Исроил миллий боғига айлантириш"га ҳам уринмоқда.
"Шундай экан, сиз фақатгина миллий нуқтаи назардан эмас, балки диний жиҳатдан ҳам таҳдид остида қолган жамоа ҳақида гапиряпсиз. Бу жамоа Исроил ҳукуматининг этник тозалаш ва ҳудудларни қўшиб олишга бўлган интилишлари туфайли, шунингдек, авлодлар давомида сақлаб келинган диний анъаналаримизга нисбатан хавф туғилаётгани сабабли ўзини хавф остида ҳис қилмоқда," дея таъкидлади у.