Исроил Мадримов илк бор Теренс Кроуфорд билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди

Исроил Мадримов илк бор Теренс Кроуфорд билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди

Суперярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Исроил Мадримов Instagram саҳифасига янги пост жойлади.

Боксчимиз илк бор ярим ўрта вазнда WBC, WBA, IBF, WBO, The Ring камарлари соҳиби Теренс Кроуфорд билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди.

"Қиролдан тожни олиш вақти келди! Шер Ўзбек йўлбарсига қарши. Мен тайёрман, кел, буни амалга оширамиз", деб ёзган Мадримов ўз саҳифасида.

Аввалроқ, нуфузли ESPN нашри ҳам Исроил Мадримов ўз камарини 3 август куни Теренс Кроуфорддан ҳимоя қилиши ҳақида хабар берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!