Исроил Ғазога 16 тонна ўқ-дори ёғдирди

Исроил Ғазога 16 тонна ўқ-дори ёғдирди

Исроил армияси Ғазода Фаластиннинг “Исломий жиҳод” ҳаракатининг 26 та объектига зарба берганини иддао қилмоқда.

Бу ҳақда Исроилнинг KAN жамоат телерадиокомпанияси хабар тарқатди.

Исроил армияси ҳам янги ҳаракат объектлари мағлубиятга учрагани ҳақида маълумот берди.

Хусусан, ЦАХАЛнинг Twitter’даги хабарига кўра, Фаластин ҳаракатининг қурол-яроғ, ракета ва миномёт снарядларини ишлаб чиқариш объектлари йўқ қилинган.

Бундан ташқари, “Темир гумбаз” ҳаво мудофааси Ғазодан Исроилга отилган 55 та ракетани йўқ қилгани қайд этилган.

«Едиот ахронот» газетасининг ёзишича, Исроил ҳарбий самолётлари ва учувчисиз ҳаво воситалари (ПУА) Ғазо секторига уюштирган ҳужумлар чоғида 16 тонна ўқ-дори сарфлаган.

Газетанинг ёзишича, Ғазога қилинган ҳужумларда жанговар самолётлар билан бирга 50 та ПУА ҳам иштирок этмоқда.

Ғазода ўққа тутилиши натижасида 10 нафар фаластинлик, жумладан, 5 ёшли бола ҳалок бўлди, яна 55 киши яраланди, деб хабар берди Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!