Испания ҳукумати Валенсиядаги сув тошқинидан жабр кўрган 25 минг муҳожирга уларнинг мамлакатда қонунийлаштирилишини осонлаштириш учун бир йил қолиш ва ишлашга рухсат беради, деб хабар беради Еuronews.
Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланган фавқулодда чора, зарар кўрган жамоаларда, хусусан, Валенсия жамоасида ноқонуний яшаётганлар учун жараённи осонлаштиришга қаратилган.
Бу 29 октябрда 227 кишининг ҳаётига зомин бўлган ва кўплаб уй ва корхоналарни вайрон қилган табиий офатдан кейин тикланиш режасининг бир қисмидир.
Вазирлик маълумотларига кўра, тинимсиз ёмғир туфайли юзага келган хаос кўплаб муҳожирларнинг Испанияда қонуний яшаш, ўқиш ва ишлаш учун зарур бўлган талабларни бажара олмаслигига сабаб бўлган. Худди шундай, кўплаб иш берувчилар чет эллик ишчиларни ёллаш учун барча зарур бюрократик тартиб-қоидалардан ўта олмадилар.
Бундан ташқари, сув тошқини пайтида оила аъзоларини йўқотган хорижликлар беш йиллик яшаш учун рухсатнома олади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.